ОНАЛАРГА, АЁЛ-ҚИЗЛАРГА ЭҲТИРОМ КЎРСАТИЛДИ
Туманимиздаги 60-сонли умумий ўрта таълим мактабида 8 март – Халқаро хотин-қизлар байрамига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирга мактаб ўқитувчилари, ўқувчилари ва уларнинг ота-оналари иштирок этдилар.
Тадбирда ҳар бир синф ўқувчилари ушбу санага бағишланган дастурларини намойиш этдилар, 7-синф ўқувчилари рус тилида тайёрлаган дастурини “Мама – солнышко моё” деб номладилар. Дастурдан муҳтарам ва улуғ зот – оналарга бағишланган шеър, қўшиқ, рақс ва саҳна кўринишлари жой олганлиги, уларни ўқувчилар маҳорат билан ижро этганлиги диққатга сазовор бўлди.
Шунингдек, 6-синф ўқувчилари тайёрлаган “Аёл борки, олам мунаввар”, 7-синф ўқувчилари тайёрлаган “Жаннат оналар оёғи остидадир” деб номланган мусиқий композицион дастурлар ҳам намойиш этилди. Ушбу дастурларда, шунингдек, “Онам ва мен” номли расмлар кўрик-танловида ҳам ўқувчиларнинг ўзларини оқ ювиб, оқ тараб вояга етказган меҳрибон ва мунис оналарига бўлган самимий меҳри, муҳаббати акс этиб турди.
Мактабда ўтказилган тадбир ўқитувчиларгагина эмас, тадбир меҳмони саналмиш оналарга ҳам жуда манзур бўлди.
Тозагул САФАРНИЁЗОВА, 60-сонли мактаб ўқитувчиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶