“МИЛЛИЙ АНЪАНАЛАРИМИЗ - ҒУРУРИМИЗ” НОМЛИ ТАРБИЯВИЙ СОАТ ЎТКАЗИЛДИ
Деҳқон аҳлининг қадимий байрам – Наврўзни ҳар йили зўр қувонч, катта тайёргарлик билан кутиб олиш элимизнинг энг яхши удумларидан бири. Қутлуғ кун баҳона кўчалар тозаланиб, ариқлар қазилади, ҳаммаёқ супуриб-сидирилади. Ялпиз, исмалоқ, жағ-жағ каби кўкатлардан сомсалар ёпилади.
Ўлкамизга Наврўзи олам ташриф буюриши муносабати билан 64-сонли мактабнинг 2-“Б” синфида “Миллий анъаналаримиз - ғуруримиз” мавзусида тарбиявий соат ташкил этилди. Бунда ўқувчилар Наврўз байрами, унга боғлиқ урф-одат ва анъаналаримиз ҳақида билиб олдилар.
Тарбиявий соатда ўғил болаларнинг “Чиллак”, қизларнинг эса, “Беш тош” каби миллий ўйинлари ҳақида кўпгина маълумотларга эга бўлдилар. Наврўзда ижро этиладиган халқ ўйинларини ўзига хос хусусиятларига кўра, алоҳида ва бўлиниб, тарафма-тараф бўлиб ўйналадиган, сўз ва қўшиқли ўйинларга бўлиниши, уларнинг ёшлар камолотидаги ўрни ҳақида самимий суҳбат бўлди.
Тўғри танланган ўйин ёш авлодни ҳар томонлама муваффақиятли тарбиялаш воситаларидан бири сифатида хизмат қилиши таъкидланди.
Болажонлар қалдирғоч хатжилдлар ичида ёзилган топшириқларни бажардилар. Байрам урф-одатлари ҳақида айтилган фикрларнинг тушириб қолдирилган сўзларини давом эттиришди. “Икки ўртоқ” ўйини, “Aқлий ҳужум” каби методлар орқали ўқувчилар фикрлашга ўргатилди, улардаги топқирлик кўникмалари шакллантирилди.
Дилдор САПАРБОЕВА,
64-сонли мактаб бошланғич синф ўқитувчиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶