12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:38
Жамият 👁 546

ТУМАНИМИЗДА КОPОНАВИPУСНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШГА ҚАPАТИЛГАН ЧОPА-ТАДБИPЛАP КУЧАЙТИPИЛМОҚДА

ТУМАНИМИЗДА КОPОНАВИPУСНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШГА ҚАPАТИЛГАН ЧОPА-ТАДБИPЛАP КУЧАЙТИPИЛМОҚДА

Коронавирус пандемияси бугунги кунда бутун дунёда катта тезликда тарқалиб, янги-янги ҳудудларни қамраб олмоқда. Ушбу касаллик 2020 йилнинг 20 мартига қадар дунёнинг 180 та мамлакатига кириб борди. Афсуски, бу юқумли хасталик мамлакатимизни ҳам четлаб ўтмади.

15 март куни Парижда саёҳатда бўлиб қайтган шифокорда илк марта касаллик вируси аниқланган бўлса, 20 мартга келиб жами коронавирусга чалинганлар 33 нафарга етди. Касаллик юртдошимизда аниқлангани муносабати билан  муҳтарам Президентимиз топшириғига мувофиқ Pеспублика махсус комиссияси тузилиб, касалликнинг кенг тарқалишига қарши тезкор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Бу борада сўз кетганида 16 мартдан бошлаб, юртимизда карантин ҳолати жорий этилиб, мактабгача таълим, мактаб, олий таълим муассасалари вақтинча ёпилгани, одамлар гавжум жойларда оммавий тадбирлар чеклангани, аҳоли орасида ушбу касалликни юқтириб олмаслик йўл-йўриқлари кенг тарғиб қилинаётганини айтиш ўринли.

Бутун мамлакатимизда бўлгани каби коронавирус кириб келиши ва кенг тарқалишининг олдини олиш учун туманимизда йил бошиданоқ кескин чора-тадбирлар амалга оширила бошланган эди. Январь ойидан бери хорижда бўлиб қайтган фуқаролар уй карантинига олиниб, уларнинг кундалик ҳолати туман Санитария эпидемиологик осойишталик маркази ходимлари томонидан мунтазам назорат қилиб борилди. Март ойи бошидан бери туманимиз ҳудудида ва мамлакатимизнинг турли вилоятларига, Тошкент шаҳрига қатнайдиган жамоат транспортлари ҳар тўрт соатда дезинфекция қилинаяпти. Шунингдек, аҳоли гавжум жойларда, мактабгача таълим, халқ таълими муассасаларида ҳам дезинфекциялаш ишлари амалга оширилди ва касалликдан сақланиш қоидалари ёзилган плакатлар тарқатилди.

Касаллик кириб келганидан кейин бу чора-тадбирлар яна  ҳам кучайтирилиб, туман Тиббиёт бирлашмаси ходимлари фавқулодда иш режимига ўтказилди. Улар касалликни тезкор аниқлаш ва аниқланган ҳолатда қандай йўл тутиши лозимлиги бўйича ўқитилди.

Шу йилнинг 20 март куни туман Санитария эпидемилогик осойишталик маркази ва туман Тиббиёт бирлашмаси шифокорлари ҳамкорлигида касалликнинг олдини олишга хизмат қилувчи дезинфекциялаш ишлари давом эттирилди. Шу куни “Асл сифат” оилавий корхонасига қарашли дўкон, ошхона, “Pўзметов Темур” оилавий корхонаси ошхонаси ва дўкони, “Ватан” кафеси ва “Худойберган” тўйхонаси, шунингдек, туманимизнинг турли ҳудудларига қатнайдиган автобуслар ва маршрутли таксилар дезинфекция қилинди. Ундан ташқари, туман ҳудудидаги карантинда бўлган мактабгача таълим ташкилотларида ҳам тўлақонли дезинфекция ишлари амалга оширилди.

Давлатимиз томонидан пандемияга айланган коронавирус касаллиги тарқалишининг олдини олишга  қанчалик кўп ҳаракат қилинмасин, қанчалик кўп маблағ сарфланмасин, барибир юртдошларимизнинг  бу хавфга оқилона муносабатда бўлиши, зарурат бўлмаганда жамоат жойларига боришдан тийилиб, уйда бўлиши ва санитария-гигиена қоидаларига қатъий амал қилиши кутилган натижага эришишда асосий роль ўйнайди.

Юртимиз шифокорлари ўзларининг жонини аямай касалликка  қарши курашга, аҳолини бу хавфдан талафотларсиз олиб чиқишга бел боғлаб, фуқароларимизга “Биз сиз учун ишга чиқдик, сиз биз учун уйда қолинг”, дея мурожаат қилишмоқда.

Дарвоқе, инсон соғ-омон бўлса, ҳаётида яхши кунлар кўп бўлади. Демоқчимизки, вақтинча тўй-базмларни, турли тантаналарни  тўхтатиб, мамлакатимизда коронавирус пандемияси тарқалиб кетишининг олди олинишига ҳар ким шахсий ҳисса қўшиши, ваҳимага берилмасдан ҳамжиҳатликда бу синовни енгиб ўтишга ҳаракат қилиши лозим.

Ойгул PАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026