Чегараларимиз - дахлсиз
Туман ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари вакиллари иштирокида Давлат чегараларини ҳимоя қилиш ва чегара бузилишининг олдини олиш мавзусида семинар машғулоти бўлиб ўтди.
Семинарда таъкидланганидек, мустақиллик йилларида Конституция асосида миллий хавфсизлигимизни таъминлашнинг ташкилий-ҳуқуқий тизимини шакллантирувчи қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқилди ва ҳаётга самарали татбиқ этилмоқда. Жумладан, минтақадаги ижтимоий-сиёсий вазиятни, замонавий талаблар ва мамлакат хавфсизлигига таҳдидларни чуқур таҳлил қилиш асосида "Ўзбекистон Республикасининг Мудофаа доктринаси тўғрисида”ги, "Ўзбекистон Республикасининг Миллий хавфсизлик концепцияси тўғрисида”ги қонун ҳужжатлари ҳамда мамлакатда тинчлик, осойишталик ва барқарорлик сақланишига кўмаклашувчи хавфсизликни таъминлашнинг яхлит тизими ишлаб туришига мустаҳкам ҳуқуқий негизни яратган бир қатор бошқа ҳужжатлар ҳам қабул қилинди. Улар орасида "Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси тўғрисида”ги, "Фуқаро муҳофазаси тўғрисида”ги, "Терроризмга қарши кураш тўғрисида”ги, "Мудофаа тўғрисида”ги, "Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида”ги ва "Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари резервидаги хизмат тўғрисида”ги қонунларни алоҳида таъкидлаш мумкин. Ушбу қонунлар, Ўзбекистон Республикасининг суверенитети, ҳудудий яхлитлиги, аҳолининг тинч ҳаёт кечириши ва хавфсизлигини таъминлашга қаратилган бошқа бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан бирга, жамиятдаги барқарорликни мустаҳкамлаш ва давлат хавфсизлигини таъминлашда ҳаётий зарурат касб этмоқда.
Семинарда юртимизда Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати Давлат чегараларини ҳимоя қилиш қўмитаси, Миллий хавфсизлик хизматининг бошқа орган ва бўлинмалари, шунингдек Давлат божхона қўмитаси ва Ички ишлар Вазирлиги, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан ҳамкорликда бугунги кунда мамлакатимиз сарҳадларини ҳимоя қилиш ва қўриқлаш юзасидан зарур чораларни кўраётганлиги қайд этилди.
Семинарда «Ўзбекистон Республикаси чегара сиёсатининг моҳияти, бугунги ҳолати ва истиқболлари», «Ўзбекистон Республикасининг чегара тартибига доир қонун ҳужжатлари талаблари бузилишининг олдини олишда «Чегара посбони» жамоат тузилмаларининг тутган ўрни ва уларнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорлиги» каби мавзуларда маърузалар тингланди.
(Фото - http://kamolot.uz)

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶