18.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
18.08.2026, 09:24
Мақолалар 👁 309

КИТОБ МУТОЛААСИ – МАЪНАВИЯТ ГАРОВИ

КИТОБ МУТОЛААСИ – МАЪНАВИЯТ ГАРОВИ

Бундан уч йил илгари Президент Ш.М.Мирзиёев томонидан республикамизда китобхонлик маданиятини юксалтиришда тизимли биринчи қадамга кенг йўл очиб берди. Жумладан, “Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида”ги Фармойишида кечиктириб бўлмасдан бажарадиган вазифалар ҳар бир зиёли-ўқитувчи олдига долзарб масалаларни қўйди. Дарҳақиқат, мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан куни кеча қабул қилинган Айниқса, маънавий иммунитетни шакллантириш, бола тарбиясини оила-маҳалла-таълим муассасаси ҳамкорлигида изчил олиб бориш тизимини янада жадаллаштиришга кенг дастуриамал бўлиб хизмат қилишга ундади.

Ҳар бир шахс аввало, ҳаётни танишида, тафаккури юксалишида, ўзлигини англашида, бахту иқболга эришувида энг беминнат ёрдамчи, халоскор куч – китобга суянади. Жаҳон адабий дурдоналарини яратган даҳолар ҳам ўзларини шу даражага етишида китобга суяндилар, ундангина нажот ахтардилар. Пайғамбаримиз Муҳаммад с.а.в. ҳам “Бешикдан қабргача илм изла” дея сабабсиз ўгит қилмаган.

Маълумингизким, ёзувчи-шоир, ижодкор, адабиётшунос бўладими, маънавият тарғиботчиси, шу соҳанинг етук мутахассиси бўладими, барча-барчаси битта мақсад сари якдилдирлар. Жумладан, Фармойишда белгиланган қуйидаги вазифалар олий таълим профессор-ўқитувчисидан тортиб, мураббий-тарбиячисининг онгли равшида бажарадиган, бу ўринда мавжуд муаммоларни тўлақонли ҳал қиладиган ишларидан биридир:

“- аҳоли, айниқса, ёшлар орасида бадиий жиҳатдан юксак, интеллектуал савияни ўстиришга хизмат қиладиган китобларга бўлган талабни ўрганиш, шу жумладан, ижтимоий сўровлар орқали аниқлаш, нашриётлар томонидан чиқариладиган бадиий, маърифий, ёшларнинг дунёқарашини кенгайтиришга доир адабиётларнинг (шу жумладан электрон шаклда) умумий буюртма рўйхатини шакллантириш тизимининг ҳолати”ни кенг қамровли йўлга қўйиш энг долзарб вазифалар сирасига киради. Бинобарин, бадиий адабиёт инсон руҳиятини юксалтириш баробарида, унинг ўтмиши ва келажаги орасида турувчи кўприкдир. Азал-азалдан буюк сиёсатчилар давлатни идора қилишда, бошқарув тизимини жорийлашда маънвият ва маърифат, “азму шижоат”, “тўғри қарор қабул қилиш” орқали ўз қўрғонини мустаҳкамлаганлар. Ҳатто ўз халқини ёв қўшинидан халос қилган зукко қаҳрамон Широқ ҳам қабиласидан ўрганган илму заковати орқали шундай тарихда қолди. Буюк аждодларимиз ҳам бадиий мутолаани ҳар доим энг юксак қадрият сифатида эъзозлаганлар. Шу йўсинда ўз олдига қўйган мақсадларига оғишмай эришганлар. Президентимиз Шавкат Мирзиёев “болаларнинг китоб ўқиши, ўзлигини англаши, уларни ҳар томонлама чуқур билимли, доно қилиб тарбиялашда энг мақбул восита китобга бўлган эътиборини, эҳтиёжини жалб қилиш энг асосий вазифаларимиздан бири сифатида бўлмоғи керак” деган ибратли ўгитлари ҳар бир зиёлига кучига куч, ғайратига ғайрат бўлиб қўшилиши аниқ.

Чунончи, китобхонлик борасида айтилган жамики эзгу фикрлар авлодлар онгу тафаккурига муқим сингдирилмоғи зарур. Биз бадиий китобхонликни бугун ёки эртага эмас, ҳар бир қилётган эзгу ишларимизда, таълим жараёнида ҳаёт билан боғлаб тизимли татбиқ қилиб бормасак, кўзланган натижаларга эришишда кечикишимиз ҳеч гап эмас! Аввало, бу борада етакчи мутахассислар, шоиру ёзувчилар, маънавият тарғиботчилари ҳам масъулият билан ёндошмоғи лозим.

Мен адабиёт фани ўқитувчиси сифатида ўз соҳамизга берилаётган эътибор, бу эътиборнинг моҳиятида – фарзанд тарбияси, уларнинг маънавий камолоти турганлигини теран ҳис қилдим, бу эзгу қадамларда ўзаро ҳамкорлик деган қарашларни мушоҳадалаб кўрдим. Демак, Фармойишнинг мазмун-моҳиятида белгиланган энг даставвал кечиктириб бўлмайдиган вазифа – талабани қандай мутолаага ўргатиш, китобхонлар аудиториясини кенгайтириш мумкин деган энг долзарб савол турибди. Биз ахборот коммуникоцион технологиялар асрида яшаяпмиз, электрон дарсликлар, электрон бадиий адабиётларни юклаб олиш, мавжуд воситалар ёрдамида ўқитиш тизимини аниқ механизмларини ишлаб чиқиш ҳам самарадорликни оширишга қулайлик туғдиради.

Бадиий адабиёт – руҳ озуқаси! Шундай экан, Фармойишда белгиланган вазифа ва топшириқларни уддасидан чиқиш, ёшлар маънавиятини янада юксалтиришга, олижаноблик, ватанпарварлик, бағрикенглик, ҳар қандай вазиятда, масалага эркин ёндошадиган, мустақил тушунчага эга шахсни тарбиялаш ҳар бир даврнинг долзарб муаммоси эканлигини унутмаслик лозим. Китобхон халқимиз, бадиият дурдоналари қаътидаги ибратли маъноларни, ўгитларни англатиш, уларни қадриятларга садоқат руҳида камол топтириш борасида аниқ ташаббусларни бажаришимиз даркор. Шундагина Мустақил Ўзбекистонимизнинг наинки сарҳадлари, балки маънавият аталмиш мустаҳкам қўрғонимизни кўз қорачиғидай асараб-авайлаган бўламиз.

Хурсандбек ТЎЛИБОЕВ, филология фанлари бўйича

фалсафа (PhD)доктори Ажиниёз номидаги

Нукус давлат педагогика институти

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019