СУДДА 4 НАФАP МАҲКУМ МУДДАТИДАН АВВАЛ ОЗОД ЭТИЛДИ
Мамлакатимизда вақтинчалик карантин қоидалари жорий этилган шу кунларда ҳам жойларда маҳкумларга нисбатан халқимизга хос инсонпарварлик тамойиллари қўлланилмоқда. Айни пайтда юртимизда жиноят ишларини кўриш тўхтатилган бўлса-да, Ўзбекистон Pеспубликаси Жиноят кодексининг 73-моддаси асосида жазодан муддатидан илгари шартли равишда озод этиш юзасидан ички ишлар органлари пробация гуруҳлари томонидан киритилаётган тақдимномалар тезкорлик билан кўриб чиқилмоқда.
28 май куни Жиноят ишлари бўйича Хўжайли туман судининг мажлислар залида очиқ сайёр суд бўлиб ўтди. Унда Жиноят ишлари бўйича Хўжайли туман суди раиси И.Алланиязов, Хўжайли туман прокурорининг катта ёрдамчиси Б.Абиллаева ҳамда Амударё тумани ички ишлар органлари Пробация гуруҳи катта инспектори, майор И.Жабборбергановлар қатнашишди.
Суд мажлисида Амударё тумани ички ишлар органлари Пробация гуруҳи назоратидаги 4 нафар маҳкумни Ўзбекистон Pеспубликаси ЖКнинг 73-моддасига асосан муддатидан илгари шартли озод қилиш ҳақидаги иш Пробация гуруҳи тақдимномасига мувофиқ кўриб чиқилди.
Ўзбекистон Pеспубликаси ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми “а” банди билан 2 йил муддатга 10% ахлоқ тузатиш ишлари жазоси, 104-моддаси 3-қисми “д” банди билан 8 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш, 266-моддаси 2-қисми билан 3 йил муддатга 20% ахлоқ тузатиш ишлари, 104-моддаси 2-қисми “е” банди билан 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган ушбу маҳкумлар қилган қилмишидан пушаймон бўлиб, тўғри хулоса чиқарганлиги бўйича пробация гуруҳи томонидан судга тақдимнома киритилди.
Суд мажлисида улар ўрнатилган тартиб-қоида талабларини бажарган ва меҳнатга ҳалол муносабатда бўлганлиги сабабли ўталмаган жазо муддатидан Ўзбекистон Pеспубликаси Жиноят кодексининг 73-моддасига асосан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинди.
И.Жабборберганов,
тумани ИИО Пробация гуруҳи
катта инспектори, майор.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶