12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 23:27
Қишлоқ хўжалиги 👁 452

ИПАК ҚУРТИ БОҚИШ ҲАМ ЗАВҚЛИ МЕҲНАТ

ИПАК ҚУРТИ БОҚИШ ҲАМ ЗАВҚЛИ МЕҲНАТ

Пиллачилик машаққатли ва кўп меҳнат талаб қилувчи соҳа. Бироқ узоқ йиллар давомида ҳар йили кўкламни – ипак қурти боқиш мавсумини соғиниб кутадиганлар ҳам оз эмас.

Ҳа, кун сайин эмас, соат сайин улғайиб, пиллакорларнинг меҳнатидан қимматбаҳо хом ашёга айланадиган ипак қуртларини парваришлашнинг ўзгача завқи ҳам бор. Ундан келадиган даромад эса оилалар иқтисоди юксалишига муносиб ҳисса бўлиб қўшилади.

Жорий йилги ипак қурти боқиш мавсумида Дўрман овул фуқаролар йиғини раиси, таълим фахрийси Отамурод Юсупов йиғин биносида ўзига хос бир тажрибани қўллади: 11 қути ипак қурти олиб, боқиш учун овулдаги ишсиз фуқаролар Роҳатой Абдуллаева, Манзура Олламова, Ҳусния Йўлдошева, Бегзод Ражабов, Шоҳиста Йўлдошева, Умида Аҳмедова, Қадамбой Жуматов, Роза Собирова, Рашид Жуматов, Нилуфар Раҳимбоева, Ёқутжон Болтабоеваларни вақтинча иш билан таъминлади. Ҳозир улар парваришлаётган ипак қуртлари бешинчи ёшининг тўртинчи кунида, яхши ривожланмоқда.

Аҳил жамоа 11 қути ипак қуртидан 600 килограмм ҳосил етиштиришга ҳаракат қилишаяпти. Улар учун барча шароитлар яратилган, яъни барг ўриб келиш учун транспорт ажратилиб, иш ҳам енгиллаштирилган. Иш бошида ишчиларнинг барчаси тушлик, иссиқ овқат билан таъминланиб, дам олишларига ҳам шароит яратилган.

Овулнинг 11 нафар фуқароси  ҳам вақтинча бўлса-да, иш билан таъминланганидан, ҳам фойдали меҳнат қилаётганидан хурсанд. Мавсум охирида улар 1-1,5 млн. сўмдан ойлик олишади.

Куюк кўпир овулида яшовчи Париза Ўрозбоева кўп йиллардан бери ҳар йили кўкламда ипак қурти парваришлаб, режадагидан зиёд ҳосил етиштириб келади. Бу йилги  мавсумда у 19 грамм ипак қуртини сифатли парвариш қилмоқда. Бу йил 56 килограмм аъло сифатли пилла етиштиришни кўзлаётган Париза мавсум бошида 240 000 сўм бўнак пули олди. Топширган ҳосили миқдорига қараб, ҳали яна яхшигина даромад олишни кўзламоқда. Чунки қарамоғидаги ипак қуртлари яхши ривожланаяпти.
Куюк кўпир овули бўйича жами 20 хонадонда 19 қути ипак қурти парвариш қилинмоқда. Режа эса юксак, ҳар бир қути ипак қуртидан 56 килограммдан  қимматбаҳо хом ашё етиштирилиши лозим.

Овулдаги ипак қуртлари парваришланаётган хонадонларни кўздан кечирсангиз – бир текис, соғлом ривожланаётган ипак қуртларини кўриб, кўнгилингизда бу марра ортиғи билан адо этилишига ишонч уйғонади.

Бу йилги мавсумда туманимиз бўйича 3768 қути ипак қурти парвариш қилинаяпти. 208 тонна пилла етиштириш режалаштирилган. Ипак  қуртларини тўйимли озуқа билан таъминлаш учун ҳар йили тут плантациялари кенгайтирилиб, янги тутзорлар барпо этилаяпти ва яхши ривожланиши учун агротехника қоидаларига мувофиқ парвариш қилинаяпти.

Пиллачилик сердаромад соҳа. Қишлоқ хўжалигининг бошқа тармоқлари каби бу соҳада ҳам ишнинг сирини пухта биладиган миришкорлар кўп. Тармоқда амалга оширилган ислоҳотлар туфайли пиллакорлар халқимиз фаровонлиги йўлида меҳнат қилаётган қишлоқ хўжалиги ходимлари қаторидан муносиб ўрин олишмоқда. Айниқса, кейинги йилларда эътибор тобора кучайтирилиб, пиллакорларнинг моддий манфаатдорлиги оширилмоқда. Бу эса вақтинча ишсиз фуқароларнинг оиласи бағрида бўлиб, даромад топишига имконият яратмоқда.

Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026