ФАОЛ ДЕПУТАТ ЭЛ ХИЗМАТИДА
Юртимизда бугунги синовли кунларда, бировнинг оғирини енгил қиламан деган инсонлар кундан кунга кўпаяётгани кишини хурсанд қилади. Aзал азалдан аҳолининг кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини қўллаб-қувватлаш, уларга ҳам моддий, ҳам маънавий кўмак бериш халқимизга хос бўлган хусусиятлардан. Ота-боболаримиз, етим-есирларнинг, камбағал ва бечораларнинг, ногирон ва хасталарнинг, ёши улуғ кимсаларнинг бошини силаб, уларнинг оғирини енгил қилиб, қўлдан келганича саховат кўрсатишган. Бу анъана асрлар оша бағрикенг, олижаноб халқимизнинг урф-одатига айланиб кетган, десак асло янглишмаймиз.
Пандемия хавфи бутун дунёни ташвишга солаётган, халқ бошига иш тушган оғир кунларда савобли ишга қўл уриб, халқнинг мушкулини осон қилаётган юртдошларимиз сафи тобора ортмоқда.
Aйниқса, халқ вакиллари бўлган депутатлар бундай хайрли ишларга ўзларининг салмоқли ҳиссаларини қўшиб, юртдошларимизнинг дуоларини олишмоқда. Тумандаги 22-Жумуртов сайлов округидан Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати бўлиб сайланган Баҳром Шерманов ҳам ана шундай фаол депутатлардан бири.
Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатига ўз улушини қўшиш, шунингдек, ногирон, кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож, боқувчисини йўқотган оилаларнинг ҳолидан хабар олиш, уларга ёрдам кўрсатиш, муаммоларини ўрганиш орқали уларни ижобий ҳал қилиш борасида депутат Баҳром Шермонов самарали ишларни амалга оширмоқда.
“Aдолат” социал демократик партияси вакили, фаол депутат Баҳром Шерманов халқ манфаати йўлида кўзга кўринарли ишлар қилмоқда. Депутат шу кунга қадар ўзи сайланган ҳудуддаги кўплаб ишларда ташаббускорлик кўрсатиб, Жумуртов шаҳарчасида фуқаролар йиғини биноси олдига экиш учун турли хил дарахт ва гул кўчатларини олиб бериб, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш тадбирларига бош-қош бўлди.
Шунингдек, Баҳром Шерманов ҳудуддаги кам таъминланган, эҳтиёжманд оилаларни доимий равишда қўллаб-қувватлаб келмоқда. Aйниқса, ҳозирги синовли кунларда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга ёрдам қўлини чўзиб, инсонларнинг оғирини енгил қилмоқда. Хусусан, Баҳром Шерманов байрамлар арафасида шаҳарчадаги кекса, ёши улуғ инсонлар ҳолидан хабар олиб, уларга турли хил байрам совғалари улашди. Шунингдек, ҳудуддаги кам таъминланган оилаларда яшовчи фуқароларнинг бандлигини таъминлашда кўмаклашиб, уларнинг ишга жойлашишларига амалий ёрдам кўрсатди. Қолаверса, шаҳарчадаги ўзига бириктирилган кам таъминланган оилалардан бирига бир бош қўй берди.
Баҳром Шерманов карантин даврида ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга озиқ-овқат маҳсулотларини тарқатиб, мискин инсонларнинг мушкулини осон қилмоқда. Хусусан, депутат шаҳарчадаги 10 та эҳтиёжманд оилаларнинг ҳар бирига 70 минг сўмдан, жами 700 минг сўмлик, 5 та кам таъминланган оилаларнинг ҳар бирига 150 минг сўмдан жами 750 минг сўмлик 5 хил турдаги озиқ-овқат маҳсулотларини тарқатди, уларнинг дуосини олди.
Юртдошларимиз орасида шундай саховатпеша инсонларнинг кўплиги кишини қувонтиради. Зеро, саховат, ҳиммат инсонга фақат яхшиликлар ва савоб олиб келадиган амаллардан биридир.
Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶