12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 23:27
Қишлоқ хўжалиги 👁 380

ПАНДЕМИЯ ШАРОИТИДА ҲАМ АГРАР СОҲА ХОДИМЛАРИ МЎЛ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИК МАҲСУЛОТЛАРИ ЕТИШТИРМОҚДАЛАР

ПАНДЕМИЯ ШАРОИТИДА ҲАМ АГРАР СОҲА ХОДИМЛАРИ МЎЛ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИК МАҲСУЛОТЛАРИ ЕТИШТИРМОҚДАЛАР

Туманимизда 32570 томорқа ер эгалари, 62 та деҳқон хўжаликлари мавжуд бўлиб, уларнинг томорқа ер майдони 5217,3 гектарни ташкил қилади.

Аграр соҳа ходимлари пандемия шароитида карантин режими жорий этилган бўлса-да, мўл ҳосил етиштириб, озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлаш, тақчиллигининг олдини олишда жонбозлик кўрсатмоқдалар.

Шароитга кўра, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари замонавий технологиялардан унумли фойдаланиб, юқори ҳосил олишни, сув сарфини камайтиришни асосий вазифа қилиб олдилар.

Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида кўп йиллик бой тажриба ва юксак илмий салоҳиятга эга мамлакат. Хусусан, Амударё тумани йиллар давомида озиқ-овқат маҳсулотлари билан наинки, ўзини ўзи тўла боқиб келган, балки қўшни туманларимизни ҳам таъминлаб келмоқда. Туман аграр сектори эртапишар ва кечпишар мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш ва қайта ишлашда катта салоҳиятга эга. Кейинги йилларда замонавий иссиқхоналарда барча фаслларда ҳам сабзавотлар етиштирилиб, экспорт қилиш ҳам йўлга қўйилди.

2020 йил январь-март ойларида 4 та сектор раҳбарлари бошчилигида аҳоли хонадонларига кириб, эрта баҳорда камида 5-10 тадан мевали дарахт кўчатлари, эртаки сабзавотлар экиш, ердан самарали фойдаланиш бўйича тарғибот ишлари олиб борилди. Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш, уларнинг экин майдонларидан самарали фойдаланишини ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилиб, амалга оширилмоқда.

Бугунги кунда ишчи гуруҳ аъзолари билан биргаликда мавжуд аҳоли томорқаларини хатловдан ўтказиш жараёнида деҳқон хўжаликлари, аҳоли томорқаларида эртаки сабзавотлар экинлари экилиб, яхши парвариш қилинаётгани аниқланди. Дастлабки етилган сабзавотлардан карам, пиёз, бодринг, картошка ҳосиллари бозорларга чиқарилди.

2020 йилда 3141,9 гектар ўртаки, яъни такрорий экинлар экиш режалаштирилган. Жумладан, 945,9 гектарга сабзавотлар, 318,3 гектарга картошка, 304,5 гектарга полиз экинлари, 413,5 гектарга озуқабоп экинлар ҳамда 1160,2 гектарга бошқа экинлар экиш ва улардан 41235,8 тонна ҳосил олиниши режалаштирилган эди. Шу кунгача шолидан ташқари, деярли барча экинлар экиб бўлинди.

Аҳоли томорқаларида 1183 та иссиқхоналар мавжуд бўлиб, шундан 450 таси жорий йилда янгидан ташкил этилди.

Аҳоли хонадонлари ва томорқаларидан самарали фойдаланиш, 2-3 марта ҳосил олиш тўғрисида тушунтириш-тарғибот ишлари тизимли равишда олиб борилмоқда. Натижада 694,3 гектар майдонга эртаки картошка экилди, ўртаки (такрорий) мавсумда 318,3 гектар томорқа ер майдонига картошка экиш режалаштирилган, 158 гектар майдонга эртаки сабзи экилди, ўртаки (такрорий) мавсумда 85,1 гектар томорқа ер майдонига экиш, 180,5 гектар майдонга эртаки, ўртаки (такрорий) мавсумда эса 56,8 гектар томорқа ер майдонига карам экиш, 477,3 гектар майдондаги  эртаки полиз экинларидан 7 159,5 тонна ҳосил олиш, ўртаки (такрорий) мавсумда эса  304,5 гектар томорқа ер майдонига полиз экинлари экиш ҳамда 4 480,2 тонна ҳосил, жами 11 600 тонна ҳосил олиш, дуккакли экинлардан 700 тонна ҳосил олиш режалаштирилган. 389 та фермер хўжаликлари 3377 та хонадонларнинг томорқа ер майдонларини ҳайдаш, мевали дарахтлар, сабзавот уруғ ва кўчатларини етказиб беришда кўмаклашиш бўйича бириктирилди. Шунингдек, “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракат доирасида ҳар бир фермер хўжаликлари раҳбарлари ўзлари яшаб турган ҳудуддаги кам таъминланган ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга саховат кўрсатиб, ҳомийлик ёрдамларини бериб келмоқда.

Бундан ташқари, туман ҳокимининг жорий йил 27 апрель кунги фармойишига асосан 354 та кам таъминланган оилаларга помидор, бодринг, бақлажон кўчатлари етказиб берилди.

Шунингдек, туман ҳокими қарори билан “Мева-сабзавот қишлоқ хўжалик кооперативи” ташкил этилиб, умумий 45,3 гектар ер майдони Рустам Тўраевга ажратиб берилди ва ишсиз ёшлар кооператив аъзолигига қабул қилиниб, аҳолининг иш билан банд бўлмаган қатламидан 50 нафар фуқаронинг бандлиги таъминланди.

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, пандемия  оқибатларидан жаҳонда иқтисодий ва озиқ-овқат инқирози тобора чуқурлашаётган бир даврда мамлакатимизда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш учун етарли даражада чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Бу мамлакатимиз аҳолиси турмуш даражасининг ошишини таъминлайди.

Илҳом ПОЛВОНОВ,
туман Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши раиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026