12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 23:26
Қишлоқ хўжалиги 👁 554

БУҒДОЙ ЎРИМ-ЙИҒИМИНИ СИФАТЛИ ЎТКАЗИШ БЎЙИЧА ТАКТИК ЎҚУВ МАШҒУЛОТИ ЎТКАЗИЛДИ

БУҒДОЙ ЎРИМ-ЙИҒИМИНИ СИФАТЛИ ЎТКАЗИШ БЎЙИЧА ТАКТИК ЎҚУВ МАШҒУЛОТИ ЎТКАЗИЛДИ

Сўнгги йилларда мамлакатимизда бошоқли дон экинларини парваришлаш, гектарларда ҳосилдорликни ошириш, ғаллачиликда замонавий, интенсив технологиялардан самарали фойдаланишга қаратилаётган эътибор туфайли соҳада катта ютуқларга эришилмоқда.

Айниқса, буғдой етиштириш, пишиб-етилган ҳосилни нест-нобуд қилмай сифатли ўриб-йиғиб, заҳира омборларига ташиб олиш, ғаллани сифатли сақлаш борасидаги ишлар ўз вақтида олиб борилаётгани боис, қайта ишлаш корхоналари бир маромда ишлаши таъминланмоқда.

Аслида сифатли ғалла етиштиришга эътибор ғаллачилик фермер хўжаликларида ишнинг қандай ташкил этилишига боғлиқ. Бунинг учун буғдой экиладиган далалар текис, сув тарашда қийинчилик туғдирмайдиган, бегона ўтлардан холи бўлиши талаб этилади. Бундан ташқари, кузги буғдой сентябрь ойининг бошида, ер ҳарорати пасаймасдан бурун тобида экилиши керак.

Бу борада Холимбег овулидаги “Уста Оллоёр” фермер хўжалиги раиси Ражаббой Султоновнинг тажрибаси алоҳида эътиборга лойиқ. Хўжалик далаларининг 40 гектарига пахта, 10 гектарига кузги буғдой экилган. 4 гектар ердаги интенсив боғда эса олма ва узум шиғил мевага кирган.

Айни кунда фермер хўжалиги далаларида буғдой ҳосили ўриб-йиғиб олишга тахт қилиб қўйилди. Ҳар бошоғи нақ бир қарич келадиган буғдой ҳосили етилгунга қадар хўжалик ишчилари Музаффар Абдукаримов, Қутлимурод Абдукаримов ва тракторчи Ҳамро Чоршамовлар тиним билмай меҳнат қилишди. Униб чиққан буғдой майсалари кузда ва баҳорда бегона ўтлардан тозаланиб, озиқлантирилди. Вақтида сув  берилди. Натижа эса кутилганидан зиёда. Фермер хўжалиги раиси Ражаббой Султонов гектаридан камида 40 центнердан, 160 тонна буғдой олишни режалаштирган.

Дарвоқе, нафақат холимбеглик, балки туманимиздаги барча фермер хўжаликлари  далаларида эл-юрт ризқи баландлигидан далолат бериб, буғдойзорларда мўл-кўл ҳосил етиштирилди.

Ҳар галгидек ғалла ўрим-йиғими олдидан етиштирилган ҳосилни нест-нобуд қилмасдан йиғиштириб олиш, заҳира омборларига ташиш билан боғлиқ муҳим ишларни муваффақиятли адо этиш мақсадида жорий йилнинг 2 июнь санасида Қипчоқ овули ҳудудидаги фермер хўжаликлари далаларида “Ғалла ҳосилини ўриб-йиғиб олиш билан боғлиқ Давлат вазифаларини бажаришда ФВДТ тизимлари хизматларининг ҳамкорликдаги ҳаракатлари” мавзусида махсус тактик-ўқув машғулотлари ўтказилди.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаш раиси – Фуқаро муҳофазаси бошлиғининг 2020  йил 13 январдаги 1-сонли  буйруғига асосан карантин қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда бошоқли дон экишларини уюшқоқлик билан ўриб-йиғиб олиш мақсадида ФВДТ ҳудудий қуйи тизимлари хизматлари билан ҳамкорликда ўтказилган мазкур тактик-ўқув машғулотларида Қорақалпоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари, подполковник Маҳмуд Сейдуллаев, Қорақалпоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бўлим бошлиғи, подполковник Улуғбек Машарипов, Амударё туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Файзулла Саъдуллаев,  Республика ва туман Фавқулодда вазиятлар бўлимидан Бегзод Нурматов, Бегзод Тажибоев, Бегзод Аллабергановлар иштирокида бўлиб ўтган тактик-ўқув машғулоти 4 босқичда олиб борилди.

Биринчи босқичда ғаллани ўриб-йиғиб олиш учун жалб этиладиган техникалар ва автотехник воситаларнинг техник ҳолати ҳамда тайёрлиги кўздан кечирилди. Бунда 4 та комбайн, 2 та ғалла ташиш юк машинаси, 1 та ёқилғи-мойлаш материаллари ташиш трактори, 1 та ишчиларга озиқ-овқат ташиш трактори, 7 та махсус техникалар ҳамда 48 та шахсий таркиб жалб қилинди.

Иккинчи босқичда  ғаллани ўриб-йиғиб олиш учун жалб этиладиган ишчиларга етарли шарт-шароитларни яратиш ишлари кўздан кечирилди. Бунда ишчи ва хизматчиларнинг дам олиш шароитлари, маданий ва маиший хизматнинг қандай ташкил этилганлиги, зарурий товарлар билан таъминланганлиги, ичимлик суви мавжудлиги, озиқ-овқат ва тиббиёт пунктларининг ишлари ташкиллаштирилганлиги ва бошқалар кўздан кечирилиб, аниқланган камчиликлар жойида бартараф қилинди.

Учинчи босқичда ғаллани қабул қилиш шохобчаларидан ғаллани ўриб-йиғиб олиш майдонларигача бўлган йўналишлардаги ички ишлар бўлимининг қўшимча назорат постларининг иш фаолияти ташкиллаштирилиб, кўздан кечирилди. Бунда ғалла ташувчи техника воситаларини ғалла қабул қилиш шохобчасигача ички ишлар ходимлари томонидан кузатиб бориш, ўғирликларнинг олдини олиш борасида тушунтириш ишлари олиб борилди.

Тўртинчи босқичда ғаллани қабул қилиш ва сақлаш бўйича тайёргарлик ҳолати  текширилди. Ғаллани қабул қилишда тарозихоналар, дон сақлаш жойлари, ёнғинга қарши қалқонлар, сув сақлаш манбалари кўздан кечирилиб, аниқланган камчиликлар шу жойнинг ўзида бартараф қилинди ва ишчиларга йўриқномалар тарқатилди.

Бўлиб ўтган тактик ўқув машғулотларида туманимиздаги барча МТП раҳбарлари, ғаллачилик фермер хўжаликлари раислари, етиштирилган ғалла ҳосилини заҳира омборларига ташишда иштирок этадиган техника воситалари ҳайдовчилари, юк ортувчи ишчилар, шунингдек ҳудудларга биркитилган профилактика инспекторлари иштирок этдилар.

Тактик ўқув машғулотлари жараёнида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилдилар ва уларга мутахассислар томонидан батафсил тушунча ва тавсиялар берилди.

Шу куннинг ўзида туманда ғалла ўрим-йиғимида иштирок этадиган асосий техника воситаларининг тайёргарлик ҳолатлари масъуллар томонидан кўздан кечирилиб, мавжуд камчиликлар бартараф этилди.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026