МАСТ БЎЛДИ, МАСЪУЛИЯТНИ УНУТДИ
Ҳайдовчи қайси турдаги транспорт воситасини бошқаришидан қатъий назар, уни бошқаришда барча учун умумий бўлган бир қоидага амал қилиши шарт. Яъни, транспорт воситасини маст ҳолатда, сезгирлик ва эътиборни сусайтирувчи дори-дармонлар таъсирида, йўл ҳаракати хавфсизлигига таҳдид соладиган чарчоқлик ва бетоб ҳолатида бошқармаслиги талаб этилади. Бу талаблар ҳайдовчилик гувоҳномаси олаётган ҳар бир шахс учун қатъий қоида ҳисобланади. Лекин айрим ҳайдовчилар бу қоидаларни ё унутиб қўяди, ё менсимайди.
Тумандаги қишлоқлардан бирида яшовчи Pавшан Pўзимов (исм-шарифи ўзгартирилди) ҳам “шайтоннинг суви”дан анчагина татиб қўйди-ю, ҳуши бошидан учди. Кайфи таранг бўлиб, машина рулига ўтирди. Ҳатто чорраҳада, светофорнинг қизил чироғида тўхтаб турган олдиндаги автомобилни ҳам пайқамади, автомашинасида тўғри бориб, ўша автомобилнинг орқасидан урилди. Қўрқувдан ўзини унутган P.Pўзимовнинг кайфи сал тарқагандай бўлди ва маҳалла ичкарисига қочиб, қутулмоқчи бўлганида яна бир транспорт ҳодисасини содир этди. У энди маҳалла кўчаси бўйлаб велосипед ҳайдаб кетаётган болани машинаси билан уриб юборди ва... яна қочиб қолди. P.Pўзимов томонидан содир этилган биринчи ЙТҲда зарарланган автомобиль эгаси велосипед ҳайдовчиси бўлган болани ТТБга олиб бориб, биринчи тиббий ёрдам кўрсатилишини таъминлади. Ҳақиқий ҳуқуқбузар P.Pўзимов эса мастлик оқибатида йўл қўйган хатосини кеч бўлса-да англаб етди. Тўқнашув содир этиб, зарарлаган автомобиль эгасига барча моддий зарарларини тўлади, велосипед эгасининг соғлигини тиклаши учун ёрдам берди ва янги велосипед олиб берди.
Маъмурий ишлар бўйича туман судида ушбу маъмурий иш ҳужжатлари атрофлича кўрилиб, P.Pўзимовнинг бу қилмиши ЎзPМЖтКнинг тегишли моддалари асосида маъмурий жазога ҳукм этилди. Унга кўра, P.Pўзимов 1 йил 6 ой муддатга транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилди ва жарима жазоси тайинланди.
Йўл – тасодифларга тўла, деймиз. Ана шу тасодифий ҳолатларнинг сабабкори кўпинча масъулиятни унутган ҳайдовчилар бўлишади. P.Pўзимовнинг масъулиятсизлиги оқибатида бир инсон моддий зарар кўрди, яна бир инсон маълум вақт соғлигини қисман йўқотувчи жароҳат олди. P.Pўзимовнинг оиласи эса ана шу етказилган зарарларни қоплаш, ҳуқуқбузарлиги учун қўлланилган жарима жазоси учун бир неча миллион сўм маблағни давлат ғазнасига тўлашга мажбур бўлди.
М.КАPИМБОЕВА,
Маъмурий ишлар бўйича туман суди раиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶