12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:56
Қишлоқ хўжалиги 👁 650

Қишлоқ хўжалиги вазири амалий ташриф билан Амударё туманида бўлди

Қишлоқ хўжалиги вазири амалий ташриф билан Амударё туманида бўлди

Қорақалпоғистон Республикасига ишчи ташриф билан келган Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов Вазирлар Кенгаши раиси Фарҳод Эрманов ҳамроҳлигида ҳудудларда бўлиб, қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди.

Ташриф дастурига кўра меҳмонлар Амударё тумани Жайхун овули ҳудудида жойлашган “Экотекс кластер” корхонасига қарашли Қипчоқ пахта қабул қилиш масканида бўлди. Бу ерда пахта терими жараёни, уни қабул қилиш, саралаш ва қайта ишлаш ишлари билан танишди.

Қайд этиш жоизки, қабул масканларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини тарозида тортиш жараёнларини сунъий интеллект ёрдамида назорат қилувчи замонавий “АгроТарози” тизими йўлга қўйилган. Далаларда йиғилган ҳосил ушбу тизим орқали аниқ ва шаффоф тарзда сақлаш масканларига қабул қилинмоқда. Шунингдек, махсус лабораторияларда пахтанинг намлиги ва сифати текширилиб, тегишли талабларга мослиги баҳоланмоқда.

Пахта йиғим-терими уюшқоқлик билан олиб борилаётган айни кунларда қабул масканларида ҳам иш қайнаган пайт. Вазир Иброҳим Абдураҳмонов йиғим-терим мавсумида меҳнат қилаётган ишчи-ходимлар билан суҳбатлашиб, уларга яратилган шарт-шароитларни кўздан кечирди.

Шу тариқа Қорақалпоғистонга ташриф чоғида агротехник тадбирларнинг самарадорлиги, пахтачиликда замонавий технологиялардан фойдаланиш ҳамда қабул жараёнларида шаффофлик ва сифат назорати масалалари алоҳида эътибор марказида бўлди.

Ташриф доирасида раҳбарлар Чойкўл овули ҳудудидаги “Чойкўл дўстлик” фермер хўжалигига қарашли далаларда амалга оширилаётган агротехник жараёнлар билан танишди. Ушбу далаларга хориждан келтирилган пахта навлари замонавий агротехнологиялар асосида экилган. Чигит қўшқатор усулида, плёнка остига экилди ва ғўза ниҳолларини тўлиқ парваришлаш ишлари махсус услубий қўлланмалар талаблари асосида ташкил этилди. Агротехник тадбирларнинг тизимли йўлга қўйилгани ва дефолиация жараёнининг белгиланган стандартларга мувофиқ амалга оширилгани натижасида, бугун далаларда мўл ҳосил тўпланди ва ҳосилдорлик ҳар гектардан 60 центнерни ташкил этиши кутилмоқда.

Бугунги кунда пахта териш ишлари жадал суръатларда олиб борилмоқда. Хомашё йиғиб олингач, иккинчи терим учун зарур агротехник тадбирлар жорий этилиши режалаштирилмоқда. Навбатдаги теримдан ҳам юқори миқдорда ҳосил олиниши тахмин қилинмоқда.

Ташриф давомида расмийлар томонидан бугунги кунда соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар натижаси ва ҳудудларда агротехник амалиётларнинг ҳолати муҳокама қилинди. Шунингдек, йиғим-терим жараёнларида муносиб иштирок этаётган соҳа фидойиларига эсдалик совғалари топширилди.

Мулоқот чоғида вазир Иброҳим Абдураҳмонов дала майдонида олиб борилаётган кенг кўламли ишларни юқори баҳолаб, келгуси мавсумда ҳам бундай ёндашувларни янада кенгайтириш, қатор ораларига эса зира экиб, ҳосилни кўпайтириш бўйича тегишли тавсияларини берди.

Меҳмонлар туманда олиб борилаётган пахта терими жараёнлари ва фермер хўжаликларидаги натижалар билан ҳам яқиндан танишдилар.

Ташриф давомида меғмонлар туманнинг Жумуровул маҳалласи ҳудудидаги “Ҳайтаков Улуғбек” фермер хўжалигининг 10 гектарлик дала майдонида бўлди. Бу ерда хорижий ғўза нави қатор ораси 76 сантиметр бўлган схемада экилиб, агротехник тадбирлар ўз вақтида ва сифатли амалга оширилгани туфайли мўл ҳосил етиштирилган.

Айни пайтда терим машиналари ёрдамида йиғим-терим жараёнлари қизғин давом этмоқда. Ҳосилдорлик гектарига 60 центнерни ташкил этиши кутилмоқда. Далаларда ҳеч қандай бегона ўтнинг йўқлиги, қишлоқ хўжалиги ишларининг тизимли ва самарали йўлга қўйилганидан далолат беради. Вазир Иброҳим Абдураҳмонов ҳам бу ҳолатни юқори баҳолаб, фермер меҳнатини алоҳида эътироф этди.

Шунингдек, масъуллар Жумуртов шаҳарчаси ҳудудида жойлашган “Умид Азимхўжа” фермер хўжалиги фаолияти билан ҳам танишдилар. Бу ерда ҳам ғўзанинг хорижий нави қатор ораси 76 сантиметрлик схема асосида экилган. Айни пайтда гектарига 70 центнердан ҳосил олинган бўлиб, фермернинг режаси — 80 центнердан ҳам юқори ҳосилга эришиш. Бу кўрсаткич Қорақалпоғистон шароитида аввал кузатилмаган юқори натижадир. Вазир илм ва инновацияни амалиётга уйғунлаштиришнинг аҳамияти ҳақида сўз юритар экан, фермер хўжалигидаги меҳнат самарасини ҳам мамнуният билан эътироф этди.

Амударё туманидаги фермер хўжаликлари далаларида жадал суръатларда олиб борилаётган пахта терими соҳадаги ислоҳотлар самарасини яққол намоён этмоқда. Замонавий агротехник тадбирлар, илғор агротехнологиялар ҳамда фермерларнинг самарали меҳнати туфайли эришилаётган натижалар мамлакатимиз қишлоқ хўжалигида янги тарихий босқични бошлаб бермоқда.

Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026