12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:52
👁 4,081

13 ЁШЛИ ... ТЎГАРАК РАҲБАРИ

13 ЁШЛИ ... ТЎГАРАК РАҲБАРИ

13 ЁШЛИ ... ТЎГАРАК РАҲБАРИ

Ҳар куни тонгда бадантарбия билан шуғулланадиган қизининг бугун одатдагидан бошқача кайфиятда, ҳовлидаги ором курсида ҳаёлга толиб ўтирганини кўрган Гулбаҳор она эмасми, бироз хавотирланди.

- Қизим, бирон жойинг оғриётгани йўқми? – дея Наргизанинг юзига тикилди.

- Йўғ-е, онажон, соппа-соғман, мана қаранг!

Ўзининг соғломлигини исботлаш учун Наргиза ҳовли саҳнида у ёқдан-бу ёққа ўмбалоқ ошиб кўрсатди. Қўлига копток олиб, гимнастика машқларини бажара бошлади.

Гулбаҳор барибир хотиржам бўлолмади. Нонушта пайтида ҳамон хаёллари тарқоқ ўтирган қизини сиқувга олди:

- Ўртоқларинг билан аразлашгансан ё бўлмаса, бировдан гап эшитгансан, нима бўлганини айт, - деди қатъий қилиб.

- Айтсам, сен ҳали ёш боласан, демайсизми? – онасига кулиб қаради Наргиза.

- Аввал айт, нима гаплигини билайлик-чи, у ёғини ўйлаб кўрамиз, - ҳазиллашди Гулбаҳор.

- Мен маҳалламизда бадиий гимнастика тўгарагини очсаммикан деб ўйлаётгандим…

Гулбаҳор қизидан ҳеч қачон хаёлига келтирмаган гапни эшитиб, ҳам ҳайрон бўлди ҳам ёшгина қизалоғининг журъатидан қувонди. Эндигина 13 ёшга тўлган қизининг худди катталардай жиддийлик билан катта ишга қўл ураётгани унга ўзгача руҳ бағишлади. Аввал «Чордара» маҳалласи оқсоқолининг диний маърифат ва маънавий-аҳлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси Феруза Оллоберганова билан маслаҳатлашди. Туман маданият ва спорт ишлари бўйича бўлим мудири Шуҳрат Юсупов, 1- БЎСМ директори ўринбосари Бахтиёр Ражабов, Наргизанинг устози, бадиий гимнастика тўгараги раҳбари Маъмура Матёқубовалар Гулбаҳор Матсафоевани қўллаб-қувватлашди. Қизи Наргизанинг бадиий гимнастика тўгараги фаолиятини юритишида яқиндан ёрдам беришди. 1-маданият саройи биносида бўш турган хоналардан бирини Наргизанинг машғулотлар хонаси учун ажратиб, жихозлаб беришди.

- Бадиий гимнастика спортининг зарур анжомларидан бир қисмини ўз ҳисобимдан олган бўлсам, асосий анжомлар билан маданият ва спорт ишлари бўлими ва «Чордара» маҳалласи маъмурияти таъминлаб, қизимни қўллаб-қувватлашди, - дейди мамнуният билан Гулбаҳор Матсафоева.

Ота-онаси, «Чордара» маҳалласи қўмитаси ҳамда туман маданият ва спорт ишлари бўлими раҳбариятининг қўллаб-қувватлаши натижасида 30-сонли мактабнинг 8-синф ўқувчиси Наргиза Халиллаева бадиий гимнастика тўгараги машғулотларини бошлаб юборди. Бошланишида 8-10 нафар дугоналари, қўшни қизалоқлар иштирокида машғулотлар ўтказган бўлса, икки ой ичида Наргизанинг шогирдлари 60 нафардан ошиб кетди.

- Наргиза бадиий гимнастика билан шуғуллана бошлаганида 4-синф ўқувчиси эди, - дейди ўз шогирди ҳақида 2-БЎСМ бадиий гимнастика тўгариги раҳбари Маъмура Матёқубова. – Интилувчан, тиришқоқ ва ўзига нисбатан ўта талабчан бўлган Наргиза Халиллаева ёш бўлса-да тенгдошларидан анча ўзиб кетди. У кўплаб мусобақаларнинг ғолиби. Туманда ўтказиладиган барча мусобақаларда Наргиза доим 1-ўринни эгаллаб келади. Бизнинг бу спортчи қизимиздан умидимиз катта.

 

Маъмура Матёқубова раҳбарлигидаги бадиий гимнастика тўгараги машғулотларида чиниқиб, спортнинг бу тури бўйича ўз услубига эга бўлган Наргиза 2009-2010 йилларда туман миқёсида турли саналар муносабати билан ўтказилган барча беллашувларда ғолиблик шоҳсупасидан жой олган бўлса, 2011-2012 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси миқёсида ўтказилган «Умид ниҳоллари» спорт ўйинларида кетма-кет 3-ўрин ғолибаси бўлди.

Наргиза Халиллаевадаги ўзига хос услуб, чиройли бадиий чиқишларидаги эпчиллик ва гўзал ҳаракатлар у иштирок этган беллашувлар ҳакамлар ҳайъати назаридан четда қолмади. 2012 йилнинг январь ойида Наргиза Халиллаевани ўзидан икки ёш катта, 1997 йилда туғилган қизлар иштирокидаги туман миқёсидаги беллашувга таклиф этишди. Изланувчан ва тиришқоқ Наргиза бу гал ўзидан катта ёшдаги гимнастикачи опаларини доғда қолдириб ҳам 1999 йилда, ҳам 1997 йилда туғилган гимнастикачи қизлар ўртасида мутлақ ғолибликни қўлга қиритди ва туманнинг биринчи рақамли спорт маликасига айланди.

Яқинда, шу йилнинг 23 июль куни Наргизанинг ҳаётида энг қувончли воқеа рўй берди. Шу куни у ўз орзуларини амалга ошириш учун дадил қадам қўйди. 1-туман маданият саройида Наргиза Халиллаева раҳбарлигидаги бадиий гимнастика тўгарагининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

- Биз Наргиза каби қизларимиз билан фахрланамиз, - деди маросимда сўзга чиққан туман ҳокими муовини Хонимжон Ражабова. – Чунки ҳурматли Президентимиз И.Каримов башорат қилганлари каби «фарзандларимиз биздан кўра ақлли, билимдон ва кучли» бўлиб вояга етишмоқда. Буни 13 ёшида спорт тўгараги очиб, атрофига маҳалладаги қизларни йиғиб, ҳар бир кунини мазмунли ўтказаётган, туманимиз спортини юксалтиришга ҳисса қўшишга бел боғлаган Наргиза қизимизнинг жасорати ва журъатида кўриб турибмиз.

Маросимда Наргизанинг онаси Гулбаҳор Матсафоева, 1-БЎСМ директори муовини Бахтиёр Ражабов, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди туман бўлими мутахассиси Назокат Жумамуродова, ота-оналардан Муҳаббат Турсунбоева, Марям момолар ўз неваралари учун бундай тўгарак жуда катта фойда эканлигини мамнуният билан таъкидлашди.

Наргизанинг орзуларига қанот бағишлаган «Чордара» маҳалласи фуқаролар йиғини раиси маслаҳатчиси Феруза Оллоберганова, туманда спортнинг бадиий гимнастика турини илк марта шакллантирган «Олмазор» маҳалласи фуқаролар йиғини раиси маслаҳатчиси Гулнора Ўрозбоевалар Наргиза Халиллаеванинг бу ишини соғлом авлодни тарбиялаш борасидаги фидойилик деб баҳолашди.

- Нафосат ва гўзалликни ўзида жо этган бадиий гимнастика туманимизнинг ҳар бир хонадонига кириб боришини хоҳлайман. Сабаби, спортнинг бу тури билан шуғулланган қизлар радикулит, ревматизм, турли бўғим касалликлари, асаб тизими хасталикларига чалинишмайди. Кўз ва қулоқнинг асаб толалари мустаҳкамланади. Жисмоний камчиликлар эса умуман кузатилмайди. Қадди-қомати гўзал бўлиб ўсишади. Мен бу маълумотларни интернет тармоғи орқали билиб олгач, маҳалламиз қизлари гўзал ва баркамол, соғлом бўлсин деб бадиий гимнастика тўгараги очишни ният қилган эдим. Бу борада менга ишонч билдираётган, ёрдам бераётганюртдошларимнинг ишончларини оқлашга ҳаракат қиламан, - ўз орзулари ҳақида тўлиб-тошиб сўзлайди Наргиза. - Ҳали кўрасиз, ишонтириб айтаманки, бизнинг туманимиздан Республика ва Ўзбекистон чемпионлари етишиб чиқишади. Қобилиятли қизлар жуда кўп. Фақат ўқиш, ўрганиш ва меҳнат қилишдан чарчамаслик керак.

- Балки Наргиза Халиллаеванинг ўзи жаҳон ареналарига чиқар? - умидбахш орзулари ҳақида билгимиз келади унинг.

- Албатта! Мен чиқмасам, дугоналарим, шогирдларим чиқишади!

Наргиза қатъий ишонч билан гапираркан, тўгаракнинг 4-5 ёшли жажжи аъзолари бажараётган чиройли машқларни кузатамиз. Улар Наргиза кўрсатган ҳар бир ҳаракатни ихлос ва фидойилик билан бажаришар, то Наргиза опаси: «ана энди бўлди», демагунча битта ҳаракатни 10-20. ҳатто 30-40 марталаб такрорлашдан эринмасдилар. Бу жажжи қизалоқлар вужудига куч, қалбларига интилиш бахш этган сабрни, матонатни кўриб беихтиёр қувониб кетади одам.

- Истиқболга интилган болаларинг билан омон бўл, Ватан! –дея баралла ҳайқиргинг келади. 13 ёшли тўгарак раҳбарига дилда ҳавас уйғонади. Дилдаги ҳавас ва қувонч тилга кўчади:

- Келажакка дадил боқиб турган Ватаннинг қудратли қанотлари – ёшлар, Наргизалар омон бўлсин!

Робия ЙЎДОШЕВА,

Алламберган ЖУМАНИЁЗОВ,

"Amunews.uz”мухбирлари.

 

Суратларда: 1. Тўгарак раҳбари Наргиза Халиллаева шогирди Матлуба билан навбатдаги машқ пайтида.

2. Наргиза Халиллаева (чапдан биринчи) шогирдлари – бадиий гимнастика тўгараги аъзолари билан.

 

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026