Адабиёт
👁 2,404
Унутмоқ осонмас сизларни
Ўтмишу тарихдан сизга сўзласам
Эслаб шу кунни куйиб бўзласам.
Дўсту биродаринг пинҳон изласам
Унутмоқ осонмас бизларни.
Болтиқ бўйларида қолди изларим,
Неларни кўрмади қора кўзларим .
Ёлғонмас ҳақиқат менинг сўзларим.
Унутмоқ осонмас бизларни.
Ўттиз миллион узилди жонлар,
Уланди уйқусиз, кечага тонглар.
Тинчлик йўлида кечганмиз қонлар,
Унутмоқ осонмас бизларни.
Кимнингдир отаси, кимнинг бобоси,
Кимнингдир оғаси, кимнинг боласи.
Дараксиз йўқолди, шўр пешонаси.
Унутмоқ осонмас бизларни.
Бўлмагай оламда асло урушлар,
Қўлда қуролу, сафда юришлар.
Кўксида орденлар, мағрур туришлар,
Унутмоқ осонмас бизларни.
Урушда шохид кетганлар ҳаққи,
Бемавруд оламдан ўтганлар ҳаққи.
Ватан деб, қурол тутганлар ҳаққи,
Унутмоқ осонмас сизларни.
Баҳодир Жумамуратов.
(Фото - http://www.publika.uz)
Эслаб шу кунни куйиб бўзласам.
Дўсту биродаринг пинҳон изласам
Унутмоқ осонмас бизларни.
Болтиқ бўйларида қолди изларим,
Неларни кўрмади қора кўзларим .
Ёлғонмас ҳақиқат менинг сўзларим.
Унутмоқ осонмас бизларни.
Ўттиз миллион узилди жонлар,
Уланди уйқусиз, кечага тонглар.
Тинчлик йўлида кечганмиз қонлар,
Унутмоқ осонмас бизларни.
Кимнингдир отаси, кимнинг бобоси,
Кимнингдир оғаси, кимнинг боласи.
Дараксиз йўқолди, шўр пешонаси.
Унутмоқ осонмас бизларни.
Бўлмагай оламда асло урушлар,
Қўлда қуролу, сафда юришлар.
Кўксида орденлар, мағрур туришлар,
Унутмоқ осонмас бизларни.
Урушда шохид кетганлар ҳаққи,
Бемавруд оламдан ўтганлар ҳаққи.
Ватан деб, қурол тутганлар ҳаққи,
Унутмоқ осонмас сизларни.
Баҳодир Жумамуратов.
(Фото - http://www.publika.uz)

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶