Пробация ҳисобидаги 2 нафар маҳкум муддатидан илгари жазодан озод этилди
2020 йил 5 август куни Жиноят ишлари бўйича Амударё туман судида очиқ сайёр суд мажлиси бўлиб ўтди. Унда Жиноят ишлари бўйича туман судининг раиси С.Давлетмуродов, туман прокурорининг ёрдамчиси С.Ёрмуҳаммедов ҳамда туман ИИО Пробация гуруҳи катта инспектори майор И.Жабборбергановлар қатнашишди.
Суд мажлисида, туман ИИО Пробация гуруҳи томонидан киритилган 3 та тақдимнома кўриб чиқилди.
Тақдимномаларга кўра ЖИБ туман судининг ҳукми бўйича Ўзбекистон Pеспубликаси ЖКнинг 168-моддаси 2-қисми “а,б” бандлари ва 28, 211-моддаси 1-қисми билан ЖКнинг 57,59-моддалари тартибида 2 йил муддатга 10 фоиз ахлоқ тузатиш ишлари жазосига судланган 1 нафар фуқаро, шунингдек, ЖИБ туман судининг ҳукми бўйича Ўзбекистон Pеспубликаси ЖКнинг 1852-моддаси 2-қисми билан 1 йил муддатга 10 фоиз ахлоқ тузатиш ишлари жазосига тортилган 1 нафар фуқаронинг иши муҳокама қилинди.
Ушбу суд иши якунида ҳар иккала маҳкум ўзларига берилган жазони ўташ мобайнида ўрнатилган тартиб-қоида талабларини бажарганлиги ва меҳнатга ҳалол муносабатда бўлганлиги сабабли ўталмаган жазо муддатидан Ўзбекистон Pеспубликаси Жиноят кодексининг 73-моддасига асосан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинди.
Шунингдек, суд мажлисида ЖИБ Беруний туман судининг ҳукми бўйича Ўзбекистон Pеспубликаси ЖКнинг 237-моддаси 1-қисми билан 2 йил 6 ой муддатга 15 фоиз ахлоқ тузатиш ишлари жазосига тортилган яна бир фуқарога нисбатан белгиланган жазо бошқасига алмаштирилди. Маҳкум ўзига берилган ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўташдан бўйин товлаб, номаълум томонга яширинганлиги сабабли 1 йил 6 ой 22 кун ахлоқ тузатиш ишлари жазоси Ўзбекистон Pеспубликаси ЖКнинг 46-моддаси асосан озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштирилиб, Ўзбекистон Pеспубликаси ЖПКнинг 542-моддасига асосан унга нисбатан қидирув эълон қилинди.
И.Жабборбергенов, туман ИИО Пробация гуруҳи катта инспектори.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶