ШАХМАТ БЎЙИЧА ОНЛАЙН МУСОБАҚА ЎТКАЗИЛДИ
Мамлакатимизда давом этаётган коронавирус пандемияси спортчилар ҳаётига ҳам ўзининг салбий таъсирини ўтказмоқда, спорт тўгараклари фаолияти вақтинча тўхтатилиб, мусобақалар, спортчиларнинг иқтидорини, салоҳиятини синовдан ўтказувчи беллашувлар ўтказилмади.
Яқинда – 6 август куни қорақалпоғистонлик шахматчилар учун қувончли воқеа бўлди: яъни кўпдан бери рақиблари билан дона суришни соғиниб қолган иқтидорли, номдор, катта ёшдаги спортчилар ўртасида Қорақалпоғистон миқёсида онлайн мусобақа ўтказилди.
Мусобақада амударёлик шахматчилар жамоаси ҳам муваффақиятли иштирок этишди. Ушбу жамоани Болалар ўсмирлар спорт мактаби мураббийи Раҳматжон Раҳимов бошқариб борди.
Мусобақада спорт мактаб тарбияланувчилари Азимжон Раҳимов, Жаҳонгир Аминов, Алишер Раҳимов, Оғабек Тўраев, Улуғбек Рустамов, Зокиржон Рустамов, Турсунбой Раҳимов, Равшанбек Тўраевлар ўз маҳоратлари ишга солиб, жамоа шарафини муносиб ҳимоя қилишди.
Нурбек ОТАХОНОВ, ҚДУ талабаси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶