ОТАБЕК РАҲИМБОЕВ “МАРД ЎҒЛОН” ДАВЛАТ МУКОФОТИ СОВРИНДОРИ БЎЛДИ
Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларда фаоллик кўрсатиб, ўзининг билим ва иқтидори, интилувчанлиги ва ташаббускорлиги, ҳалол ва самарали меҳнати билан Ватанимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшиб келаётган, юксак маънавиятли, мустақил фикрловчи, қатъий ҳаётий позиция, кенг дунёқараш ва юқори салоҳиятга эга, халқ манфаати ва юрт истиқболи учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир бўлган фидойи ва мард ўғлонларимизни муносиб рағбатлантириш мақсадида муҳтарам Президентимиз Ш.Мирзиёев “Мард ўғлон” давлат мукофотини таъсис этган эди.
Мамлакатимиз мустақиллигининг 29 йиллиги олдидан бир гуруҳ юртимиз муносиб ёшларини тақдирлаш ҳақида Президент Қарори қабул қилинди.
Қувонарлиси, мукофотланган орасида туманимизнинг Юқори қишлоқ маҳалласида туғилиб ўсган, Қорақалпоқ давлат университети талабаси блогер Отабек Раҳимбоев ҳам бор.
Таҳририятимиз номидан интилувчан ва юксак салоҳиятли туманимизнинг умидли ўғлонини ушбу мукофот билан қутлаймиз. Ўқиш ва ишларида муваффақиятлар тилаб қоламиз.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶