НОҚОНУНИЙ ВАЛЮТА САВДОСИГА ЧЕК ҚЎЙИЛДИ
Валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда ўтказиш жиноят ҳисобланади. Анча миқдорда валюта қимматликларини олиш ёки ўтказиш жавобгарликни оғирлаштирувчи ҳолат ҳисобланади ва маъмурий жазо қўлланилмасдан тўғридан тўғри жиноий жавобгарликни келтириб чиқаради. Афсуски, бу борада кўплаб тушунтириш-тарғибот ишлари олиб борилаётганига қарамасдан чет эл валюталарининг ноқонуний савдоси билан шуғулланувчи фуқаролар ҳамон учраб турибди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти туман бўлими томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда худди шундай иқтисодий жиноятга чек қўйилди.
Бўлимга келиб тушган маълумотларга асосан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро А.Б.дан қонунга хилоф равишда “Манғит деҳқон бозори” ҳудудида фуқаро Н.Т. ҳар бир АҚШ долларини 10 минг сўмдан, жами икки юз АҚШ долларини сотиб олганлиги аниқланди. Натижада фуқаро А.Б.дан жами 3 млн. 50 минг Ўзбекистон сўми ва 100 АҚШ доллари миқдоридаги пуллар холис гувоҳлар иштирокида ашёвий далил тариқасида олиб қўйилиб расмийлаштирилди. Ҳуқуқбузарга эса тегишли тартибда қонуний чора кўрилди.
С.Қурбанов, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси катта инспектори.
А.Каримуллаев, Департаментнинг туман бўлим инспектори.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶