17.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
17.08.2026, 11:43
Жамият 👁 310

ТУҒИЛГАНЛИК ҲАҚИДА ГУВОҲНОМА ҚАНДАЙ ТАРТИБДА БЕРИЛАДИ?

ТУҒИЛГАНЛИК ҲАҚИДА ГУВОҲНОМА ҚАНДАЙ ТАРТИБДА БЕРИЛАДИ?

Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 14 ноябрдаги 387-сон қарори билан тасдиқланган Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидаларининг никоҳда бўлмаган ота-онадан туғилган болага оталикни белгилаш ота ва онаси (агар отаси вояга етмаган ҳисобланса, у ҳолда қонуний вакили) томонидан биргаликда берилган аризаси ёки суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори асосида ФҲДЁ органида амалга оширилади.

Оталикни белгилаш тўғрисидаги ариза туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувини қайд этган ФҲДЁ органига берилади. Оталикни белгилаш ариза берилган куни ота-онасининг иштирокида амалга оширилади.

Оталикни ишончнома бўйича белгилашга йўл қўйилмайди. Агар оталик боланинг туғилганлиги қайд этилгандан сўнг белгиланса, оталикни белгилаш ҳақидаги аризага ёки суднинг ушбу масала юзасидан қарорига боланинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси илова қилинади.

Ота-онанинг биргаликдаги аризаси бўлмаган тақдирда оталик (агар отаси ёки онаси вояга етмаган бўлса) ота-оналардан бири ёки васийлик ва ҳомийлик органининг даъво аризаси бўйича суд тартибида белгиланиши мумкин.

Боланинг туғилганлиги ҳақидаги далолатнома ёзувига отаси тўғрисидаги маълумотлар суд қарорига асосан киритилади. Бу ҳолда ФҲДЁ органига қонуний кучга кирган суд қарори ва боланинг туғилганлиги ҳақидаги гувоҳномаси тақдим этилади.

Оталикни белгилаш ҳақидаги ариза махсус шаклда бўлиши, унда кўрсатилган барча саволларга аниқ ва тўлиқ жавоб бўлиши лозим. Ариза ФҲДЁ органида имзоланади, ундаги маълумотлар аризачининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат билан солиштириб кўрилади. Ҳар бир ариза унинг тушган кунида рўйхатга олинади.

10 ёшга тўлган ва катта ёшдаги болага нисбатан оталик унинг розилиги билан белгиланади. Бунда боланинг розилиги ота-онаси томонидан берилган аризада унинг шахсий имзоси билан ифодаланади ва унинг имзоси ФҲДЁ органи ходими томонидан тасдиқланади.

ФҲДЁ органи оталикни белгилаш ҳақидаги ариза асосида туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувига тегишли ўзгартиришлар киритади. Оталик, боланинг отаси бошқа аёл билан қонуний никоҳда турганлигидан қатъи назар, белгиланади. Шу сабабли оталикни белгилашда унинг хотинининг розилиги талаб этилмайди.

Агарда чақалоқни дунёга келтирган она боласининг отаси билан муносабатлари бузилиб кетган бўлса ҳам, фарзандига қонунда белгиланган тартибда туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномани олиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 206-моддасига асосан боланинг туғилганлигини қайд этиш учун бола туғилганлиги ҳақидаги тиббий маълумотнома, ота-онанинг оилавий аҳволи ва шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилади.
Боланинг туғилишини бир ойлик муддат ичида қайд этиш зарур. Чунки боланинг фуқароликка эга бўлиши ва унинг ота-онаси ким эканлигини тасдиқловчи шаксиз далил бу боланинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси ҳисобланади.

Бола қонуний никоҳда турган ота-онадан туғилганда унинг туғилишини расмийлаштириш ортиқча муаммолар келтириб чиқармайди. Лекин бу ҳаёт, унда турли хил муаммолар ҳам мавжуд бўлиши мумкин. Бола қонуний никоҳда турмаган ота-онадан туғилган ҳолатлар ҳам учраб туради. Бундай вазиятда унинг туғилишини расмийлаштириш қуйидагича амалга оширилади:

Агар аёл қонуний никоҳда турмаган бўлса, шунингдек, отанинг болани тан олган ҳолати мавжуд бўлмаса, фарзандининг туғилганлик ҳолатини расмийлаштириш ёлғиз она тартибида расмийлаштирилади.

Бунда тегишли ФҲДЁ бўлимига онанинг шахсни тасдиқловчи ҳужжати ва ёзма аризаси тақдим этилади. Бундай ҳолларда болага онанинг фамилияси бўйича, боланинг ота исми онанинг оғзаки кўрсатмасига асосан, отанинг фамилияси ҳам онанинг фамилияси бўйича кўрсатилади, яъни Оила кодексига асосан боланинг туғилганлик ҳолати ёлғиз она сифатида расмийлаштирилган ҳолларда ҳам ота ҳақидаги маълумотлар очиқ қолдирилмаслиги кўрсатиб ўтилган. Лекин шуни назарда тутиш керакки, бундай ҳолларда бола фақат она ва унинг қариндошларига нисбатан ўзаро ҳуқуқ ва бурчларга эга бўлади. Отага нисбатан боланинг ҳеч қандай ҳуқуқлари мавжуд бўлмайди. Лекин бола қонуний никоҳда турмаган ота-онадан туғилган ҳолларда боланинг онаси тўғрисидаги ёзув онанинг аризасига кўра, отаси тўғрисидаги ёзув эса боланинг отаси ва онанинг биргаликдаги аризаси бўйича ёзилади, яъни оталикни белгилаш ҳақидаги аризасига асосан ота ҳақидаги маълумотлар ёзилиши қонунда кўзда тутилган. Оталикни белгилашда бола манфаатлари инобатга олинган ҳолда, эрнинг қонуний никоҳдаги хотинининг розилиги талаб этилмайди. Оталикни белгилаш ҳолларида оталик белгиланган бола қонуний никоҳда туғилган бола билан бир хил ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга бўлади. Мерос ва мулк ҳуқуқларида оталик белгиланган болалар билан қонуний никоҳдан туғилган болаларнинг ҳуқуқлари тенгдир. Оталикни белгилашни – бу бола манфаатлари учун, шунингдек, боланинг онаси сифатида аёл манфаатларини ҳам ҳимоя қиладиган механизм сифатида тушуниш мақсадга мувофиқдир.

Ота-оналар боланинг биринчи ҳуқуқий ҳужжати бўлган туғилганлик ҳақидаги гувоҳномасини ўз вақтида олиш масаласига алоҳида эътибор қаратишлари ва бу фарзанднинг келажагига қўйилган тамал тоши эканлигини билишлари лозим.

Моҳира Эшмурадова, туман ФҲДЁ бўлими инспектори.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019