12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:46
Жамият 👁 561

Хавфсиз маҳалла – осойишта ҳаёт таянчи: Амударёда замонавий қўриқлаш тизимлари қандай ишламоқда?

Хавфсиз маҳалла – осойишта ҳаёт таянчи: Амударёда замонавий қўриқлаш тизимлари қандай ишламоқда?

Мамлакатимизда “Хавфсиз маҳалла” тамойилини ҳаётга татбиқ этиш, фуқароларнинг тинч ва осойишта ҳаёт кечиришини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш ҳамда жамоат тартибини мустаҳкамлаш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Бу жараёнда замонавий ахборот технологиялари, интеллектуал қўриқлаш тизимлари ва тезкор назорат механизмларининг ўрни тобора ортиб бормоқда. Айниқса, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 январдаги “Республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори соҳага янги мазмун ва амалиёт олиб кирди.

Мазкур қарорда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Амударё тумани Ички ишлар бўлими ҳузуридаги Қўриқлаш хизмати томонидан кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Хусусан, маҳаллаларда жиноятчиликка қарши самарали профилактика ишларини йўлга қўйиш, аҳоли мол-мулкини ишончли ҳимоя қилиш ва хавфсиз муҳитни яратиш борасида салмоқли натижаларга эришилмоқда.

2025 йил давомида туман ҳудудида жойлашган 320 та фуқаро хонадонлари ҳамда 252 та давлат ва тадбиркорлик субъектларига тегишли объектлар замонавий қўриқлаш пультлари, ёнғиндан огоҳлантириш сигнализация воситалари ва махсус “ташвиш” тугмалари билан жиҳозланиб, Қўриқлаш хизмати тизимига уланди. Мазкур техник воситалар орқали объектлардаги вазият доимий равишда масофадан назорат қилиниб, ҳар қандай шубҳали ҳолат ёки хавф юзага келганда тезкор чора кўриш имконияти яратилди.

Аҳоли зич жойлашган кўп қаватли уйларда хавфсизликни таъминлаш масаласи ҳам эътибор марказида бўлди. Жумладан, тумандаги 36 та кўп қаватли уйнинг кириш йўлакларига замонавий қўриқлаш тизимлари, видеокузатув ускуналари ва “ташвиш” тугмалари ўрнатилди. Бу орқали ушбу уйларда истиқомат қилаётган 730 та хонадон эгаларининг хавфсизлиги, мулкининг дахлсизлиги ва умумий осойишталиги таъминланди. Бундай тизимлар нафақат жиноятларнинг олдини олиш, балки фуқароларда хавфсиз ҳаётга бўлган ишончни мустаҳкамлашга ҳам хизмат қилмоқда.

Шунингдек, одамлар гавжум бўладиган жамоат жойлари, савдо мажмуалари ва бозорларда тезкорликни таъминлаш алоҳида аҳамият касб этмоқда. Хусусан, Манғит шаҳрининг Навоий маҳалласи ҳудудидаги Манғит деҳқон бозорига 6 та, Беруний маҳалласида жойлашган “Манғит савдо комплекси”га 5 та ҳамда ушбу савдо мажмуасининг Навоий маҳалласи ҳудудидаги филиалига 2 та “ташвиш” тугмалари ўрнатилди. Мазкур тизимлар орқали фавқулодда ҳолатларда Қўриқлаш хизмати ходимлари қисқа вақт ичида воқеа жойига етиб келиб, зарур чораларни кўриш имкониятига эга бўлмоқда.

Бугунги кунда Амударё тумани Ички ишлар бўлими ҳузуридаги Қўриқлаш хизматининг 1 ва 2-сонли Техник қўриқлаш марказлари томонидан жами 550 та давлат ва турли йўналишдаги тадбиркорлик объектлари, 371 та якка тартибдаги фуқаро хонадонлари ҳамда кўп қаватли уйлардаги юзлаб хонадонлар туну кун узлуксиз назорат остида қўриқланмоқда. Бу эса туман ҳудудида жиноятчилик даражасини камайтириш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва аҳолининг осойишта ҳаёт кечиришини таъминлашда муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда.

Соҳадаги ислоҳотлар изчил давом эттирилмоқда. Давлатимиз раҳбарининг 2026 йил 5 январдаги “Республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш йўналишида яхлит манзилли ишлаш тизимини жорий этишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида айни кунларда Қўриқлаш хизмати ходимлари томонидан маҳаллаларда хатлов ишлари олиб борилмоқда. Ушбу жараёнда аҳоли билан яқин мулоқот ўрнатилиб, замонавий қўриқлаш хизматларининг афзалликлари, хавфсизликни таъминлашда фуқароларнинг фаол иштирокининг аҳамияти кенг тушунтирилмоқда. Зеро, ҳар бир хонадон, ҳар бир маҳалла ва бутун жамият хавфсизлиги ҳар бир фуқаронинг масъулиятига боғлиқ. Ўз уйимиз, маҳалламиз ва юртимиз тинчлигини асраш — барчамизнинг муқаддас бурчимиздир.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026