ҲУЖЖАТЛАРНИ ЎЗ ВАҚТИДА ҚАЙД ЭТИШ – ОРТИҚЧА ОВОРАГАРЧИЛИКНИНГ ОЛДИНИ ОЛАДИ
Ҳаёт сўқмоқлари доимо ҳам текис бўлавермайди. Инсон баъзан ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолда ҳам турли муаммоларга дуч келиши ёки баъзи ҳолатларга эътиборсизлик қилиши мумкин. Натижада янги дунёга келган чақалоқ, ё дунёдан ўтган инсоннинг ўлими ўз вақтида қайд этилмасдан қолиб кетиш ҳолатлари ҳам содир бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 июнда қабул қилган 3785-сонли Қарори ижросини таъминлаш учун туман ҳокимининг 2018 йил 19 июнь кунги 418-сонли қарорига мувофиқ туманимизда қайд этилмаган туғилганлик, ўлим ҳолатларини аниқлаш ва тўлиқ хатловдан ўтказиш, аниқланган туғилганлик ва ўлим ҳолатларининг қонун ҳужжатларига мувофиқ манзилли қайд этилишини таъминлаш мақсадида туман комиссияси тузилди.
Комиссия аъзолари томонидан аввало туманимиз овул ва маҳаллалари кесимида аҳоли, хонадонлар ва оилалар сони аниқланиб, манзилли рўйхат шакллантирилди.
Шунингдек, вақтида қайд этилмаган туғилганлик ва ўлим ҳолатларини қайд этиш учун ҳужжатлар йиғма жилдларини тўплашда фуқароларга ҳуқуқий маслаҳатлар, йўл-йўриқлар берилмоқда.
Йиғма жилдлар “Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидалари” талаблари асосида тўпланиб, расмийлаштириб борилмоқда. Натижада 2018 йил давомида қайд этилмаган 11 та никоҳ, 84 та туғилганлик ва 6 та ўлим ҳолатлари қайд этилиб, гувоҳномалар расмийлаштирилди. 2019 йил мобайнида эса қайд этилмаган 122 та никоҳ, 29 та ўлим ҳолатлари юзасидан амалий ёрдамлар, ҳуқуқий маслаҳатлар берилиб, зарур ҳужжатлар тайёрланди ва қонун ҳужжатларига мувофиқ расмийлаштирилиб, гувоҳномалар берилди.
Бу борада иш олиб бораётган туман комиссияси туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси мавжуд бўлмаган болаларни анииқлашга алоҳида эътибор қаратмоқда. Боиси, туғилганликнинг қайд этилиши бола ҳуқуқлари рўёбга чиқарилишининг ҳуқуқий асосидир.
Шу йўналишда олиб борилган саъй-ҳаракатлар натижасида 2019 йилда ўз вақтида қайд этилмаган 307 нафар болаларга туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномалар расмийлаштирилди. 2020 йилнинг илк тўрт ойида эса муддатида қайд этилмаган 11 нафар боланинг туғилганлик, 3 фуқаронинг ўлим гувоҳномалари расмийлаштирилди.
Бу борадаги ишлар давом этмоқда. Шу билан бирга аҳоли орасида, корхона-ташкилотлар ходимлари орасида туғилганлик, никоҳ ва ўлим ҳолатларини ўз вақтида қайд этиш лозимлиги, қайд этилмаган тақдирда келгусида кўпгина муаммолар юзага келиши ҳақида тушунтириш-тарғибот ишлари олиб борилаяпти.
Набира УНГАРОВА, туман ФҲДЁ бўлими инспектори.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶