Давлат хизматлари сайёр тарзда кўрсатилмоқда
Аҳолининг вақтини ва моддий харажатларини тежаш мақсадида туман Давлат хизматлари маркази томонидан ишлаб чиқилган “Йўл харитаси” асосида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Марказда сайёр давлат хизматларини кўрсатиш йўлга қўйилган бўлиб, туман марказидан олис ҳудудларда яшовчи аҳоли қатламига сайёр тартибда давлат хизматлари кўрсатишга алоҳида эътибор қаратилаётгани халқимизга манзур бўлмоқда.
Хусусан, давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида “Лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-тамойилларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 6044-сонли Президент Қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Кадастр соҳасида айрим давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 535-сонли Қарори ва бошқа қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти юзасидан кенг тушунчалар бериб борилаётганидан аҳоли мамнун.Жорий йилнинг 26 сентябрь санасида туманимиздаги Амир Темур номли овул аҳолисига ҳам сайёр давлат хизматлари кўрсатилиб, лицензия ва рухсат бериш юзасидан қонунчилигимизга киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар, ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини тубдан яхшилаш, ортиқча бюрократик тўсиқларни бартараф этиш, эскирган, замон талабларига мос келмайдиган тартиб-қоидаларни такомиллаштириш борсида мамлакатимизда амалга оширилаётган чора-тадбирлар хусусида кенг тушунчалар берилди. Шунингдек, овул аҳолисининг уй-жойга бўлган мулк ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш, фарзандларини МТТларга жойлаштириш, якка тадбиркор сифатида рухсатнома олиш, аҳолига йўловчи ташиш хизматини кўрсатиш бўйича рухсатнома ва лицензия олиш ҳақидаги зарур ҳужжатларни расмийлаштириш бўйича батафсил маълумотлар тақдим этилди.
Шуни алоҳида эътироф этиш керакки, марказ ходимлари аҳоли хонадонларига, ҳудудларда жойлашган фуқаролар йиғинларига борган ҳолда давлат хизматлари кўрсатишаётгани боис, йиллар давомида расмийлаштириш орқага сурилиб келаётган аҳолининг ер ва мулк тадбиркорлик субъектларини рўйхатга олишни ҳужжатлаштириш бўйича муаммолари ҳал этилишига имкон яратилмоқда. Натижада жорий йил бошидан сайёр тартибда 1300дан зиёд давлат хизматлари кўрсатилиб, 30 дан ортиқ тадбиркорлик субъектлари давлат рўйхатидан ўтказилди.
2020 йилнинг ўтган даври давомида жами 34 мингдан зиёд давлат хизматлари кўрсатилди. Шундан 400 га яқини юридик шахсларга, 33 мингдан ортиғи эса жисмоний шахслар ҳисобига тўғри келади. Ўтган давр мобайнида 700 дан ортиқ тадбиркорлик субъектлари давлат рўйхатидан ўтказилди.
Айниқса, “Йўл харитаси”га кўра, жойлардаги сайёр қабуллар, сайёр давлат хизматлари кўрсатиш бўйича амалга оширилаётган тадбирларда аҳолига давлат хизматлари кўрсатиш соҳасидаги янгиликлар, қонунчиликдаги ўзгаришларнинг мазмун-моҳияти кенг тушунтирилмоқда.
Амир Темур номли овулда туман Давлат хизматлари маркази томонидан ўтказилган сайёр давлат хизмати аҳолига ниҳоятда манзур бўлди ва яратилган имкониятдан фойдаланиб, зарур ҳужжатларни ортиқча оворагарчиликсиз шу ернинг ўзида расмийлаштириб олдилар.
Умида Сапарбоева, туман Давлат хизматлари маркази мутахассиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶