ПЕНСИЯДАН ЧЕГИРМАЛАР СУД ҚАРОРИ БЎЙИЧА УНДИРИЛАДИ
Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунининг 65-моддасида қандай ҳолларда пенсиялардан чегирмалар бўлиши мумкинлиги кўрсатилган. Унга кўра, пенсиялардан чегирмалар суднинг ҳал қилув қарорлари, ажримлари ва ҳукмлари, нотариал идораларнинг ижро варақалари ҳамда Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси туман бўлимининг қарорига биноан – пенсионерга унинг томонидан қилинган суиистеъмолликлар оқибатида, яъни қасддан нотўғри ҳужжатларни тақдим этиш, боқувчисини йўқотганлик пенсияси тайинланган оила аъзолари таркибидаги ўзгаришлар ҳақида маълумотлар тақдим этмаслик натижасида, ҳисоблашдаги ёки бошқа техник хато оқибатида пенсия миқдоридан ортиқча пуллар тўланган тақдирда қилиниши мумкин.
Шунингдек, пенсионер Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси туман бўлимининг пенсиядан ортиқча тўланган суммаларни ушлаб қолиш тўғрисидаги қароридан норози бўлган тақдирда, аниқланган қарздорлик суд тартибида, бироқ унинг аниқланиш санасидан уч йилдан кўп бўлмаган давр учун ундирилади.
Пенсиялардан юқорида кўрсатиб ўтилганидан ташқари, бошқа ҳеч қандай чегирмалар қилиш мумкин эмас. Пенсиядан чегирмалар қилиш миқдори пенсионерга тўланиши лозим бўлган пулдан ҳисоблаб чиқарилади. Ҳар ойлик чегирмалар миқдори пенсиянинг 50 фоизидан ошиши мумкин эмас. Ортиқча тўланган пенсия пули бўйича қарздорлик тўлиқ узилгунга қадар пенсия тўлаш тўхтатилган ҳолларда қолган қарз суд тартибида ундирилади.
З.Базарбаева, Нукус шаҳар Адлия бўлими бош маслаҳатчиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶