ФИРИБГАРЛАРГА АЛДАНИБ ҚОЛМАНГ!
Ҳозирги кунда кенг омма фойдаланаётган “Telegram”, “Instagram” ижтимоий тармоқларида осон пул ютушни тарғиб қилувчи турли шахслар, каналлар, гуруҳлар борки, улар ушбу ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг соддалигидан фойдаланиб, уларга ҳар хил ваъдалар бериб, пластик картасидаги пулларни яширин равишда бошқа пластик картага ўтказиб олиб, ўзлаштиришади.
Ушбу фирибгарликни амалга ошириш сценарийси деярли бир хил – яъни, фойдаланувчи профилига “Сиз фалон минг сўм миқдорида пул ютдингиз” деган мазмундаги хабар келади. Фойдаланувчи ушбу хабарга ишониб, ютуқни қандай қилиб олиш ҳақида сўрайди. Фирибгар эса “агар пластик картангиз бўлса, рақамини айтсангиз шунга ташлаймиз”, деса билингки, бу жуда шубҳали. Чунки пластик карта рақами айтилса, унинг ҳисобидаги пулларни ечиб олишга имкон яратилди, дегани. Ечиб олиш учун эса банк пластик карта пароли аниқланса бўлди.
Шу сабабли фирибгар “пулни ўтказиш учун паролингиз керак, бўлмаса ўтказиш имконсиз” дейди. Парол айтилгач эса банк пластик картасидаги ҳамма пуллар ечиб олинган, ютуқни ваъда қилган одамнинг профили ҳам, аккаунти ҳам бирдан ўчган бўлади. Шунинг учун ижтимоий тармоқлардаги ҳар хил осон пул топишни тарғиб қилувчи турли шахслар, каналлар, гуруҳларга аъзо бўлмаслик, юқоридаги каби шубҳали хабарларга жавоб қайтармаслик фирибгарларга алданиб қолишнинг олдини олади.
У.Пўлатов, туман ИИБ Терроризм ва экстремизмга қарши кураш гуруҳи ходими.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶