ДХХ ЧЕГАРА ҚЎШИНЛАРИ ҲАРБИЙЛАРИ ТОМОНИДАН "ОЧИҚ ЭШИКЛАР КУНИ" ЎТКАЗИЛДИ
Дунё аҳолисининг қарийб 20 фоизини ёшлар ташкил қилади. Ўзбекистонда эса бу кўрсаткич 60 фоиздан ошади. Ёшлар миллатимиз, давлатимиз келажаги, авлод давомчисидир. Шу боис уларга алоҳида эътибор қаратилиб, баркамол инсонлар бўлиб вояга етишлари учун барча шарт-шароит яратилган, имкониятлар эшиги кенг очилган.
Ёшларга оид давлат сиёсатининг асосий йўналишларидан бири ёшларнинг маънавий, интеллектуал, жисмоний ва ахлоқий жиҳатдан камол топишига кўмаклашишдан иборатдир. Ушбу йўналиш бўйича ҳарбий қисмларда ҳам комплекс тадбирлар амалга оширилмоқда.
Яқинда Қорақалпоғистон Республикасида жойлашган ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий қисмларида Амударё тумани хокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими билан ҳамкорликда, туман Халқ таълими бўлимига қарашли 15-, 69-мактаблар ўқувчилари иштирокида “Очиқ эшиклар куни” ўтказилди. Мактаб ўқувчиларига қурол-аслаҳа, ҳарбий-техника кўргазмаси, хизмат ҳайвонларидан ҳарбий-жанговар мақсадда фойдаланиш бўйича кўргазмали чиқишлар намойиш этилди. Шундан сўнг, давлат мукофотига эга бўлган ҳарбий хизматчилар билан мактаб ўқувчилари ўртасида давра суҳбати ўтказилди. Мактаб ўқувчилари ҳарбий хизмат тўғрисидаги қизиқтирган саволлари билан жавоб қайтаришди.
Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида ўтказилган ушбу тадбир мактаб ўқувчиларида катта таассурот қолдирди.

Шунингдек, ҳарбийлар учун тарғибот, маънавий-маърифий тадбирлар ҳам ўтказилди. Муддатли ҳарбий хизматни ДХХ Чегара қўшинларида ўтаб, олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун имтиёзли тавсиянома билан Қуролли Кучлар заҳирасига бўшатилган, ҳозирда Бердақ номидаги Қорақалпоғистон Давлат Университетида ҳуқуқшунослик йўналиши бўйича таҳсил олаётган собиқ муддатли ҳарбий хизматчилардан Ш.Зарифов, Н.Олимжоновлар ушбу тадбирларга ташриф буюрдилар.

Собиқ муддатли ҳарбий хизматчилар ҳозирги вақтда олий таълим муассасаларига ўқишга кириш тартиби, тест синовларини топшириш, ёшларга яратилаётган шарт-шароитлар тўғрисида ҳарбий хизматчиларга маълумотлар беришди.
Муддатли ҳарбий хизматчилар ва тадбирга ташриф буюрган талабалар ўртасида қизғин давра суҳбати ҳам ўтказилди ва тадбир якунида ҳарбий қисм масъуллари томонидан талабаларга эсдалик учун китоблар совға қилинди.
С.Тошматов, ҳарбий хизматчи.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶