ҲУҚУҚБУЗАРЛАР ЯРАШТИРИЛДИ
Мастлик ҳеч қачон яхшиликка олиб келмайди. Ичкилик ҳар қандай инсонни ақлидан айиради. Уни меъёридан ортиқ истеъмол қилган одам қилаётган хатти-ҳаракатини англолмай қолади. Бунинг натижасида жиноят кўчасига кириб қолиши ҳам ҳеч гап эмас.
Жасур Собиров (исм-фамилиялар ўзгартирилган) ҳам кечки пайт спиртли ичимлик истеъмол қилиб, маст ҳолатида овулдаги дўконга кирди. У ерда жамоат тартибини бузаётганлигини ва атрофдагиларга нисбатан очиқдан-очиқ ҳурматсизлик қилаётганлигини яққол англаган ҳолда, ҳеч қандай сабабсиз, фуқаро Ислом Отаевни уриб, енгил даражадаги шикаст етказди. Бундан жаҳли чиққан Ислом Отаев ҳам қасд олиш мақсадида Жасур Собировни урди ва унинг жароҳат олишига сабабчи бўлди. Оқибатда Жасур Собиров узоқ вақт касалхонада даволанишига тўғри келди.
Ҳуқуқбузарлик содир қилган Жасур Собиров шунга қарамасдан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни, Ислом Отаев эса Жиноят Кодексининг 105-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбландилар.
Бу бўйича ҳудуддаги фуқаролар йиғинида бўлиб ўтган очиқ суд ишида уларга оид жиноят иши томонлар тегишли тартибда ярашганлиги муносабати билан ҳаракатдан тугатилди.
С.Давлетмуродов, Жиноят ишлари бўйича туман суди раиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶