АҲОЛИ ВА ҲУДУДЛАРНИ ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАРДАН МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ОЙЛИГИ ДОИРАСИДА ТАРҒИБОТ ТАДБИРЛАРИ ЎТКАЗИЛМОҚДА
Амударё туманида аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан самарали муҳофаза қилиш борасида амалга оширилаётган профилактик тадбирлар билан танишиш мақсадида яқинда Қорақалпоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Бахтиёр Оразбоев бошчилигидаги ишчи гуруҳ туманга ташриф буюрди. Дастлаб туман ҳокимлиги биноси олдида ишчи гуруҳ иштирокида ҳамкор ташкилотлар масъуллари билан учрашув ўтказилди.
Учрашувда Қорақалпоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Бахтиёр Оразбоев Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан фавқулодда вазиятларни бартараф этиш, аҳоли ҳаёти ва саломатлигини, моддий ҳамда маънавий бойликларимизни муҳофаза қилиш, фавқулодда вазиятлар вужудга келганда уларнинг оқибатларини бартараф этиш ва зарарларини камайтириш билан боғлиқ вазифалар тўлиқ бажарилаётганини таъкидлади.
Шунингдек, ёнғин чиққан ҳолатларда, уй шароитида ва ишхонада, кундалик ҳаётимизда бехосдан содир бўладиган фавқулодда вазиятларда қандай йўл тутиш кераклигини аҳолига кенг тушунтириш зарурлигини, тарғибот тадбирларини секторларга бўлинган ҳолда хонадонма-хонадон амалга ошириш оғир оқибатларнинг олдини олишда юқори самара беришини гапириб, бу бўйича масъулларга тегишли топшириқлар берди. Мутахассис ходимларни қизиқтирган саволларга жавоб қайтариб, бахтсиз ҳодисалар вақтида амал қилиниши зарур бўлган ишлар юзасидан керакли тушунчалар ва йўл-йўриқлар ҳам бериб ўтди.
Шундан сўнг, тарғибот тадбирлари тумандаги Гулзор, Олмазор ва бошқа маҳаллаларда, овулларда давом эттирилди. Ишчи гуруҳ аъзолари уйма-уй юриб, аҳолининг яшаш хонадонларини кўздан кечирдилар. Аниқланган камчиликлар жойида тегишли соҳа мутахассислари билан биргаликда бартараф этилиб, фуқароларга носоз газ ва электр ускуналарни таъмирлашга кўмак берилди.
Хонадонларда фойдаланилаётган газ плиталари, газ жўмраклари туман Газ таъминоти корхонаси ишчилари томонидан текширувдан ўтказилди. Мавжуд бўлган электр розеткалар ва автоматлар туман Электр тармоқлари корхонаси ишчилари томонидан кўздан кечирилди. Яроқсиз ҳолга келган ускуналар янгисига алмаштирилиб, яроқлилари таъмирланиб, соз ҳолатга келтирилди.
Фавқулодда вазиятлар, кутилмаган хавфли ҳодисалар инсон ҳаётида доим содир бўлиб туради. Афсуски, барча техноген ҳолатдаги бахтсиз ҳодисаларнинг асосий сабабчиси инсоннинг ўзи ҳисобланади. Шу сабабли бу каби тарғибот тадбирларини аҳоли ўртасида кенг турда ўтказиш салбий оқибатларнинг, талофатларнинг олдини олишда жуда катта аҳамият касб этади.
О. Худойберганова.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶