Бир гуруҳ маҳалла фаоллари ва жамоатчилик вакиллари тақдирланди
2020 йил 30 декабрь куни Амударё тумани Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимида Янги йил байрами муносабати билан йил якунларига бағишлаб тадбир ўтказилди. Тадбирда тумандаги фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари раҳбарлари, масъул ходимлари, коронавирус пандемияси даврида аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишга улкан ҳисса қўшган тадбиркорлар, жамият ривожига ўзларининг муносиб ҳиссасини қўшаётган нуронийлар ҳамда “Обод ва хавфсиз маҳалла” кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари иштирок этдилар.
Тадбирни туман ҳокими ўринбсоари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Алишер Йўлдошев очди ва олиб борди. У барчани кириб келаётган Янги йил байрами билан қизғин қутлаб, 2020 йил туманимиз тарихида ўчмас хотираларга бой улкан бунёдкорликлар, ривожланишлар, янгиланишлар йили бўлганлигини, коронавирус пандемияси, табиий офатларни халқимиз мустаҳкам ҳамжиҳатликда енгиб ўтганлигини фахр билан қайд этди. Бўлим томонидан йил давомида аҳолининг кам таъминланган қисмини ижтимоий ҳимоя қилиш, аҳолини, айниқса, ёшларни янги иш ўринлари билан таъминлаш, муносиб турмуш шароитлари яратиш борасида амалга оширилган ишларга тўхталди.
Тадбирда Янги йил байрами муносабати билан 77 нафар ёрдамга муҳтож кам таъминланган оилаларга 11 турдаги маиший техника воситалари совға қилинди. Шунингдек, 130 та кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга 272 миллион сўм пул ажратилиб, оила аъзоларининг пластик карталарига ўтказиб берилди.
Маҳалла меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатлик маркази саналади. Ёрдамга муҳтож оилаларга кўмак кўрсатиш, моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш халқимизнинг азалий удумларига айланган. Пандемия даврида ҳам ночор аҳволга тушиб қолган эҳтиёжманд аҳолига тадбиркорлар ва маҳалла фаоллари беғараз моддий кўмак кўрсатдилар. Тадбирда бу каби хайрли ишларга ҳисса қўшган, шунингдек, кўкаламзорлаштириш, ободонлаштириш ишларида фаол иштирок этган 11 нафар тадбиркорларга туман ҳокимининг ташаккурномаси топширилди.
Ёш авлодни ватанпаварлик руҳида тарбиялашга улкан ҳисса қўшган Нуронийлар жамоатчилик кенгашининг 3 нафар аъзоларига Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг ташаккурномаси, 4 нафар нуронийга туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимининг ташаккурномалари тантанали равишда топширилди. Шунингдек, “Обод ва хавфсиз маҳалла” кўрик-танловининг туман босқичида 23 та номинацияси бўйича аниқланган ғолиблар муносиб тақдирландилар.
Байрам олдидан кўрсатилган эътибор ва рағбатдан барча хурсанд бўлди.
Ойгул РАЖАБОВА.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶