12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 18:37
Иқтисодиёт 👁 3,221

ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ УЧУН ТЎЛОВЛАР онлайн тизимида амалга оширилади

ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ УЧУН ТЎЛОВЛАР онлайн тизимида амалга оширилади

 

 

Кейинги йилларда электр энергияси истеъмоли тобора ортиб бормоқда. Бу ҳолат аҳоли фаровонлигининг ошаётгани, турмуш даражасининг яхшиланаётгани билан изоҳланади. Масалан, илгари хонадонларимизда битта телевизор ва саноқли маиший электр буюмлари ишлатилган бўлса, бугун бундай воситалар сони анча кўпайди. 

 

Тараққиётнинг бу каби шиддат билан кечаётгани соҳа олдига қатор масалаларни қўймоқда. Албатта, истеъмолчиларга етарли миқдорда ва сифатли товар етказиб беришнинг энг дастлабки шарти – тўлов интизомини мустаҳкамлаш ҳамда ишончли ва қулай тўлов воситаларини жорий қилишдир. Шунинг учун барча соҳалар қатори электр энергетикаси соҳасига ҳам ахборот-коммуникация технологиялари жадал суръатларда жорий қилинмоқда.

 

"Электр энергетикаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳамда  Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 22 августдаги "Электр ва иссиқлик энергиясидан фойдаланиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори талаблари асосида "Электр ҳисоб” дастурий таъминоти ишлаб чиқилган эди.

 

Дастурнинг яратилиши етказиб берилган электр энергияси учун тўловларни ўз вақтида ва самарали йиғиш, инсон омилининг ҳисоб-китобга ва тўловларнинг ҳаққонийлигига салбий таъсирини камайтириш имконини берди.

 

Эндиликда ҳар бир юридик ва маиший истеъмолчи компаниянинг асосий портали орқали шахсий кабинетга кириш ва ундан фойдаланиш имкониятига эга. Шахсий кабинетда ҳисобдаги жорий балансни кўриш, келиб тушган тўлов, ҳисоблагичдан олинган кўрсаткичлар, ҳисоб-китоб тарихи ва унинг жорий ҳолати тўғрисидаги маълумотлар мавжуд бўлади.

 

Энг муҳими, дастурий таъминот яратилганидан кейин фойдаланилган  электр энергияси учун тўловларни автоматлаштирилган тўлов тизимининг мукаммаллаштирилган турлари орқали амалга ошириш имконияти юзага келди.

 

Автоматлаштирилган тўлов тизимининг афзаллиги шундаки, электр таъминот корхонасининг тўлов қабул қилиш бўлимига бориб навбатда туриш шарт эмас ва амалга оширилган тўлов бир неча сонияларда Сизнинг шахсий ҳисобингизга тушади. Масалан, ўзингизга яқин бўлган PAYNET шохобчаси орқали электр энергияси тўловларини реал вақт режимида, 500 сўмдан то 100 000 сўмгача куннинг исталган пайтида амалга оширишингиз мумкин. Бунинг учун PAYNET пунктларидан бирига келиб, шахсий ҳисоб рақамини ҳамда тўланадиган пул миқдорини айтиш кифоя.

 

Электр энергиясини ҳисобга олиш, назорат қилиш ва тўловларни қабул қилишнинг автоматлаштирилган тизими йўлга қўйилиши истеъмолчиларга қулайлик яратиши билан бирга ўзаро ҳисоб-китобларда аниқликни таъминлашга ҳам хизмат қилмоқда.

 

 

 

Муҳаммаджон БЕКЧАНОВ,

 
 

«Қорақалпоқ ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» ОАЖ

 
 

Амударё туман электр таъминоти корхонаси бошлиғи.

 

 

   

 

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026