ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ МАРКАЗИДА ЭЛЕКТРОН ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ АФЗАЛЛИКЛАРИ БЎЙИЧА ТАҚДИМОТ ЎТКАЗИЛДИ
7 январь куни туман Давлат хизматлари марказида электрон давлат хизматларидан фойдаланиш афзалликлари ва қулайликларини батафсил тушунтириш мақсадида тақдимот ўтказилди.
Мамлакатимизда давлат хизматларини кўрсатиш тизими босқичма-босқич такомиллаштирилиб борилмоқда. “Фуқаролар эмас, ҳужжатлар ҳаракатланади” тамойилини амалда рўёбга чиқариш, халқимизнинг давлат органлари ва улар томонидан кўрсатиладиган хизматларга бўлган ишончини қозониш, Давлат хизматлари марказларида хизмат кўрсатишнинг миллий тизимини сифат жиҳатидан янги даражага ўтказиш борасида жадал суръатлардаги ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Амударё тумани аҳолисига тез ва сифатли хизмат кўрсатиб келаётган Давлат хизматлари марказида бугунги кунда 150 га яқин турдаги хизмат кўрсатилиши учун барча шароит яратилган. Аҳолининг оғирини-енгил узоғини яқин қилиш ҳамда моддий харажатларини тежаш мақсадида йилдан-йилга давлат хизматлари осон, қулай ва шаффоф тарзда амалга оширилмоқда.
Жорий йил 7 январь куни туман Давлат хизматлари марказида электрон давлат хизматларидан фойдаланиш афзалликлари ва қулайликларини батафсил тушунтириш мақсадида тақдимот ўтказилди. Тақдимотда Ўзбекистон Республикаси Давлат хизматлари Агентлиги директори ўринбосари Нуъмон Муҳаммадиев ҳамда Агентлик матбуот хизмати ходимлари, Давлат хизматлари агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи Казбек Артиков ва Агентликнинг бошқа масъуллари, туман Давлат хизматлари маркази ходимлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, мактаб ўқитувчилари ва ўқувчилари, фуқаролар иштирок этдилар.
Ўзбекистон Республикаси Давлат хизматлари Агентлиги директори ўринбосари Нуъмон Муҳаммадиев тақдимот давомида электрон давлат хизматларидан фойдаланиш кўникмалари тўғрисида сўз юритиб, ундан фойдаланиш тартиби ва қоидаларини батафсил тушунтириб берди. Тақдимотда иштирок этаётган бошқа масъуллар томонидан Давлат хизматлари кўрсатиш соҳасидаги янгиликлар, амалга оширилаётган ислоҳотлар, енгилликлар бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Шунингдек, шу куннинг ўзида Давлат хизматларини сайёр тартибда кўрсатиш амалиётини кенг жамоатчилик иштирокида амалга ошириш мақсадида тумандаги Тош-ёп овул фуқаролар йиғини ҳудудида сайёр қабул ташкил қилинди. Сайёр қабулда ҳудудда истиқомат қилувчи фуқароларга давлат хизматларидан электрон шаклда фойдаланиш ва унинг қулайликлари бўйича кенг тушунчалар берилди. Шундан сўнг, овул аҳолисига сайёр тартибда давлат хизматларини кўрсатиш мақсадида фуқаролардан аризалар қабул қилинди.
Марказ ходимлари томонидан олис ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқароларга овул ва маҳаллаларга борган ҳолда давлат хизматлари кўрсатилиши уларнинг моддий сарф-харажатларининг тежалишига олиб келмоқда. Бу каби тадбирлар Давлат хизматлари марказларида ҳар йили олиб борилиши йўлга қўйилган.
Ўтган 2020 йил давомида туман Давлат хизматлари марказлари томонидан 61 минг 883 давлат хизмати кўрсатилди. Марказда 856 тадбиркорлик субьектлари давлат рўйхатидан ўтказилди. Шунингдек, 768 нафар фуқаро томонидан электрон давлат хизматларидан эркин фойдаланган ҳолда ҳужжатлаштириш ишлари амалга оширилди.
Марказ томонидан сайёр тартибда 3978 давлат хизмати кўрсатилиб, чекка ҳудудларда яшовчи аҳолига қулайлик яратилди. Бугунга келиб аҳолининг барча қатлами ҳужжатлар борасидаги муаммоларига Давлат хизматлари марказлари орқали ечим топмоқда. Агентлик фаолияти йўлга қўйилган дастлабки пайтда Марказлар томонидан 33 турдаги давлат хизматлари кўрсатила бошлаган бўлса, ҳозирги кунда хизмат турлари 100 тадан ўтди. Юртдошларимиз ушбу хизматлардан турли бюрократик тўсиқлар, оворагарчиликларсиз баҳраманд бўлишмоқда.
Давлат хизматлари маркази том маънода қулайликлар масканига айланди. Фуқаролар бу жойда бир вақтнинг ўзида бир неча турдаги давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятига эга. Таъкидлаш жоизки, бугунга келиб ушбу тизим бутун халқимизнинг ишончли ва тезкор кўмакчисига айланди.
Умида Сапарбоева, туман Давлат хизматлари маркази бўлим бошлиғи.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶