ҲАРБИЙ ХИЗМАТ – ЙИГИТЛАРНИНГ МУҚАДДАС БУРЧИ
“Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг сафарбарлик чақируви резервидаги хизматини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 99-сонли Қарори “Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш, сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни самарали ташкил этиш, Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучларида хизмат қилиш нуфузини ошириш борасидаги муносабатларни тартибга солади.
Мазкур қарорга кўра, 2003 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси фуқаролари томонидан сафарбарлик чақируви резервидаги хизмат ташкил этилди.
Сафарбарлик чақируви резервидаги хизматга чекланишлар билан яроқли бўлган ҳамда чақирилиш муддатини кечиктириш ва чақирилишдан озод этилиш ҳуқуқига эга бўлмаган, бироқ Қуролли Кучлар сафига навбатдаги муддатга чақирилмаган шахслар олинадилар. Кўрсатиб ўтилган шахслар йигирма етти ёшгача сафарбарлик чақируви резервига олиниши мумкин. Уни ўтаганлар Қуролли Кучларнинг иккинчи тоифали резервига ўтказилади.
Сафарбарлик чақируви резервига чақирилганлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган пул бадалларини тўлаганларидан сўнг бир марта бир ойлик йиғинда хизматни ўтайдилар.
Туманимизда сафарбарлик чақируви резерви ташкил этилганидан буён ушбу хизмат турига 18 дан 27 ёшгача бўлган йигитлар саралаб олинмоқда ва ҳар йили 600 нафардан зиёд чақирилувчилар сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни ўтаб келмоқдалар. Улар ҳозирги кунда туманимизда турли жабҳаларда фаолият олиб боришаяпти.
Муддатли ҳарбий хизмат ҳар бир вояга етган соғлом, ақлли ва жисмоний етук йигитлар учун муқаддас бурчдир.
Қаҳрамон АҲМЕДОВ,
туман Мудофаа ишлари бўлимининг Сафарбарлик чақируви резерви бўлинмаси бошлиғи.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶