17.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
17.08.2026, 06:16
Жамият 👁 183

“Ким Ватанга содиқ бўлса, мендирман ўша!” шиори остида спорт мусобақалари ташкил этилди

“Ким Ватанга содиқ бўлса, мендирман ўша!”  шиори остида спорт мусобақалари ташкил этилди

13 январь куни Амударё туманида ҳам Ватан ҳимоячилари кунига бағишлаб, туман ҳокимлиги,  Жисмоний тарбия ва спорт бўлими, Тиббиёт бирлашмаси, Халқ таълими бўлими, Мудофаа ишлари бўлими, Ички ишлар бўлими, Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти туман Кенгаши ҳамкорлигида “Ким Ватанга содиқ бўлса, мендирман ўша!”  шиори остида спорт мусобақалари ташкил этилди.

Мудофаага кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти туман Кенгашининг спорт майдончасида бўлиб ўтган ушбу мусобақада тумандаги умумий ўрта таълим мактабларининг спортчи ёшлари иштирок этдилар. Спорт мусобақасининг тантанали очилиш маросимида ҳамкор масъуллар иштирокчиларни Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан табриклаб, мусобақа қатнашчиларига омад тиладилар.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ҳамда туман ҳокимининг фармойишлари ижросини таъминлаш, соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш борасида амалга оширилаётган ишларнинг самарадорлигини ошириш, ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, уларни спорт мусобақаларига  оммавий тарзда жалб қилиш мақсадидаги мазкур мусобақалар дастлаб 8 та ҳудудда ўтказилиб, 858 нафар ёшлар қамраб олинган эди. Шу кунги якуний босқич учун ўтказилган мусобақаларда эса 88 нафар спортчи ёшлар спортнинг арқон тортиш, мини футбол, ҳарбий спорт турлари, яъни 1000 метрга югуриш, турникда тортилиш, граната улоқтириш, ўқ отиш, куч синашиш турлари бўйича ўзаро беллашдилар.

Таъкидлаш жоизки, Ватан, халқ, аждодларимиз, буюк алломаларимизнинг шуҳратини дунёга тараннум этишда, ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялашда, ҳар  томонлама етук, жисмонан соғлом, билимли ва фидойи фарзанд қилиб шакллантириш йўлида халқ, албатта, ўзининг буюк келажагини барпо этишга қодир. Мамлакатимизда истиқомат қилаётган ҳар бир инсоннинг қалбига Ватан туйғусини сингдириш, бир неча минг йиллик моддий ва маънавий маданият масканларидан бири – она  Ўзбекистонимизнинг ҳақиқий жонкуяри бўлишга эришиш ҳозирги куннинг энг долзарб вазифаларидандир. Ёшлар қалбида Ватан ҳимояси йўлидаги мардлик ва шижоат намуналарини шакллантириш, бирдамлик, жойларда соғлом маънавий муҳитни барқарорлаштиришдек эзгу мақсадлар кўзлаб ўтказилган мазкур мусобақалар давомида ёш спортчилар ўзларининг чаққон ва эпчилликларини, абжирлигини, спорт маҳоратини намойиш этиб, ғолиблик учун ҳаракат қилдилар.

Мусобақа натижаларига кўра,  арқон тортиш бўйича  1-ўринни 3-сонли мактаб жамоаси, 2-ўринни 41-сонли мактаб жамоаси,  3-ўринни 31-сонли мактаб жамоаси қўлга киритишга муваффақ бўлишди. Мини футбол мусобақасида 1-ўринни 4-сонли мактаб жамоаси, 2-ўринни 17-сонли мактаб жамоаси, 3-ўринни 9-сонли мактаб жамоаси қўлга киритди. Шунингдек, ҳарбий спорт мусобақаларида 41-сонли мактаб жамоаси 1-ўрин, 3-сонли мактаби жамоаси  2-ўрин,  12-сонли мактаб жамоаси 3-ўрин ғолиби деб топилди.

Тадбирнинг якунловчи қисмида мусобақа ғолибларига туман Жисмоний тарбия ва спорт бўлимининг диплом ва фахрий ёрлиқлари топширилди. Ғолиб жамоалар туман ҳокимлиги, Халқ таълими бўлими, Миллий гвардия, Ички ишлар бўлими томонидан ҳам совғалар билан тақдирланди.

Ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида ўтказилган ушбу спорт тадбирлари улар қалбидаги юртга дахлдорлик туйғуларини янада юксалтирди.

Х.Исмаилов, туман Жисмоний тарбия ва спорт бўлими бошлиғи вазифасини вақтинча бажарувчи.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019