ОЧИҚ СУД МАЖЛИСИДА ЙЎЛ-ТРАНСПОРТ ҲОДИСАСИГА ДОИР ИШ КЎРИЛДИ
Йўл ҳаракати қоидаларига ҳайдовчи билан бирга пиёдалар ҳам амал қилиши керак. Транспорт йўлларидаги ҳаракат хавфсизлиги қоидаларига риоя қилмаслик натижасида ҳар бир инсон нафақат ўзи, балки атрофдагилар ҳам жабр кўради.
Шу йил 4 январь куни Жиноят ишлари бўйича туман суди биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида йўл-ҳаракати қоидаларига амал қилмаслик оқибатида содир бўлган ана шундай транспорт ҳодисасига доир иш кўриб чиқилди. Унда Жиноят ишлари бўйича туман суди масъуллари билан биргаликда туман прокурори ёрдамчиси А.Ниязимбетов, туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси бошлиғи У.Аббасовлар қатнашишди.
Судда жавобгарнинг ўз номида бўлмаган автотранспорт воситасини туманимиз ҳудудидаги йўллардан бирида бошқариб бораётиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 24 декабрь кунги 370-сон қарори билан тасдиқланиб, 2016 йил 1 март кунидан амалга киритилган “Йўл ҳаракати қоидалари”нинг тегишли бандлари талабларини бузган. Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмаган ҳайдовчи бошқарувни йўқотиб, асфальт йўлнинг қарама-қарши томонидаги ариққа тушиб кетган ва йўл транспорт ҳодисасини содир бўлган. Транспорт воситаси ичидаги 2 нафар йўловчи эса тан жароҳати олган ва туман Тиббиёт бирлашмасига олиб борилган. Суд-тиббиёт экспертизаси хулосасига кўра, йўловчилардан бирига “оғир” даражадаги тан жароҳати, бирига эса “енгил” даражадаги тан жароҳати етказилганлиги тасдиқланган.
Суд жараёнида гумон қилинувчи ва жабрланувчиларнинг сўзлари эшитилиб, прокурорнинг фикри тингланди. Иш материаллари таққосланиб, текшириб чиқилди. Иш бўйича гумон қилинувчи фуқарога оид мазкур жиноят иши томонларнинг тегишли тартибда ярашганлиги муносабати билан айблилик ҳақидаги масала ҳал қилинмасдан туриб, ҳаракатдан тугатилди.
С.Давлетмуродов, Жиноят ишлари бўйича туман суди раиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶