ОГОҲЛИК МАВЗУСИДА ЙИҒИЛИШЛАР ЎТКАЗИЛДИ
13 январь куни Амударё туманидаги 2-сонли касб-ҳунар мактабида ёшларни террористик ва эктремистик ташкилотлар тузоғига тушиб қолишдан асраш мақсадида мактаб раҳбарияти ва ички ишлар бўлими ҳамкорлигида йиғилиш ўтказилди.
Йиғилишда 2-сонли касб-ҳунар мактаби ўқувчилари, ўқитувчилари туман Ички ишлар бўлими ходимлари иштирок этдилар. Йиғилишни мактаб директори Музаффар Қурбонбоев очди ва ҳозирги глобаллашув жараёни шиддат билан кечаётган вақтда терроризм таҳдидлари тобора кучайиб бораётганлиги, улар ёшларнинг онгини заҳарлаб, ўз сафига тортишга уринаётгани ва бу мақсади йўлида муқаддас ислом динимизни ниқоб қилиб олаётганини айтиб ўтди ва ёшларни уларнинг сохта алдовларига учмасликни, диний таълим олиш истагида бўлган ёшлар республикамиздаги расман фаолият юритаётган диний муассасалардан олиши лозимлигини таъкидлади. Бу борада ўқувчиларни огоҳ этиш, ҳушёрликка чақириш мақсадида ушбу йиғилиш ўтказилаётганини айтди.
Шунингдек, ёшлар ўқиб билим олишлари, касб-ҳунар эгаллаб, ҳаётда ўз ўрнини топишга эришишлари лозимлигини, бунинг учун ёшларга барча шароитлар муҳайё эканлигини айтди.
Туман Ички ишлар бўлими ходими Улуғбек Пўлатов сўзга чиқиб, дунёда тобора кенг аудаторияни эгаллашга интилаётган терроризм ва экстремизм хавфи юртимиздаги обод ва фаровон турмуш тарзимизга, тинчлик-осойишталигимизга хавф солаётганини, ёшлар бундан огоҳ бўлиши, интернет тармоғидаги норасмий сайт ва каналлардан фойдаланмаслиги, дин ниқоби остидаги яширин алдовларга учмаслиги лозимлигини тушунтирди. Шунингдек, маърузачи касб-ҳунар мактаби ўқувчиларини яратилган имкониятлардан унумли фойдаланиб, чуқур билим олишга, касб-ҳунарни пухта эгаллашга чақирди.
Шу куни Манғит шаҳридаги 38-сонли умумий ўрта таълим мактабида ҳам ҳудди шу мавзуда йиғилиш ўтказилди. Йиғилишда мактаб ўқитувчилари, юқори синфлар ўқувчилари иштирок этдилар. Туман Ички ишлар бўлими ходими Улуғбек Пўлатов йиғилганларга ўқувчи-ёшларни экстремистик, террористик ташкилотлар хавфидан ҳимоя қилиш, тобора кучаяётган ахборот хуружларидан асраш мавзусида маъруза қилди. Маъруза юзасидан ўқувчиларнинг фикр ва мулоҳазалари ҳам тингланди.
Тадбирда таъкидланганидек, бугунги кунда мамлакатимизда ҳудудида ҳам норасмий сайтларга кириб, турли экстремистик гуруҳлар тузоғига тушиб қолаётган ёшлар афсуски, учрамоқда. Маърузачилар келгусида бунингдек ҳолатларнинг олдини олиш учун таълим муассасалари ўқитувчилари ўқувчиларнинг ота-оналари билан мустаҳкам ҳамкорликда иш олиб боришлари, ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишга ҳаракат қилишлари лозимлигини таъкидлади.
Жонли мулоқот тарзида ўтган йиғилиш ўқувчиларда улкан таассуротлар қолдирди.
Ойгул РАЖАБОВА.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶