Янгидан қурилаётган биноларда хавфсизлик таъминланмоқда
Ёнғин ёки фавқулодда ҳолатларнинг олдини олиш учун бино, иншоотларни қурилиш меъёр-қоидалари ва шаҳарсозлик нормалари асосида қуриш мақсадга мувофиқ. Бу келгусида кўпгина кўнгилсиз ҳодисаларнинг олди олинишини таъминлайди.
2020 йилда туманимизда янгидан қурилаётган биноларда туман Фавқулодда вазиятлар бўлими томонидан Бўстон ҳамда Бойовул маҳаллалари ҳудудида иш олиб бораётган қурилиш ташкилотларида тушунтириш ва тарғибот ишлари ўтказилди. Бўстон маҳалласида янги бино қураётган “Амударё махсус қурилиш” МЧЖда ишловчи ходимларнинг тунги вақтларда ётоқхона контейнери кўздан кечирилганида унда жами 12 нафар қурувчи-ишчилар бўлиб, уларга яратилган шароитлар яхши эканлиги маълум бўлди. Лекин иситиш мақсадида турли хил қўлбола электр печлари борлиги ва носоз печлардан фойдаланилаётганлиги, улар ёнғин келтириб чиқарувчи манба эканлигини инобатга олиб, камчиликларни жойида бартараф қилиш чораси кўрилди.
Бундан ташқари, туман Маданият бўлими маъмурий биносини мукаммал таъмирлаётган “Капитал махсус трест” МЧЖ даги ишчи-ходимларга ёнғин ва техника хавфсизлиги бўйича тушунчалар берилди. Ушбу қурилиш ташкилотига хам тақдимнома киритилди.
Бизнинг мақсадимиз хавфсизликни таъминлашдан иборат.
Б.Аллабергенов, туман ФВБ НТБ бошлиғи.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶