Ёшлар билан учрашувлар ўтказилди
Ёшларнинг бандлигини таъминлаш, муаммо ва таклифларини ўрганиш, қўллаб-қувватлаш ҳамда уларга муносиб шарт-шароитлар яратиб бериш мақсадида мунтазам равишда учрашувлар ўтказиб келинмоқда. Ўтган йилнинг 25 декабрь куни мамлакатимизда илк бора ўтказилган “Ёшлар форуми”да Президентимиз Шавкат Мирзиёев иштирок этиб, Учинчи Ренессансни барпо қилиш учун шароитлар яратиш, ёш волонтёрлар фаолияти, ёшлар билан ишлаш бўйича Тошкент тажрибаси, «Ёшлар: 1+1» дастури, Ёшлар кичик саноат зоналари, «Ёшлар мурожаати» электрон платформаси ва бу борада амалга ошириладиган ишларга тўхталган эди.
Ушбу муносабат билан Амударё туманига Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи Абат Даниёров ташриф буюрди. Ташриф давомида меҳмонлар туманда янгидан барпо этилаётган “Ёшлар меҳнат гузари”ни кўздан кечириб, унинг қурилиш жараёнини ҳамда у ерда ёшларга яратилаётган шарт-шараоитлар билан яқиндан танишди.
Шундан кейин туман ҳокимлиги мажлислар хонасида 4 та сектор раҳбарлар ҳамда ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда “Ёшлар дафтари”ни юритиш, ушбу дафтарга киритилган ёшларни иш билан таъминлаб, турмушини яхшилаш, фаоллигини ошириш юзасидан суҳбат ўтказилди.
Ҳар бир ёшга 1 гектар лойиҳаси, «Ёшлар: 1+1» дастури, Ёшлар кичик саноат зоналари, «Ёшлар мурожаати» электрон платформаси, ёшлар билан ишлаш бўйича Тошкент тажрибасини қўллаш бўйича ҳамкор ташкилотлар раҳбарлари билан биргаликда тадбирлар режасини келишиб олдилар. Бундан ташқари, умумий ўрта таълим мактаблари бошланғич ташкилотлари етакчилари билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашув давомида «Ёшлар: 1+1» дастури доирасида ишсиз ва уюшмаган ёшларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитишни ташкил этиш масаласи муҳокама қилинди.
Йиғилишда «Ҳар бир тадбиркор-ёшларга мададкор» тамойили асосида 1 нафар тадбиркорга 1 нафардан ишсиз ёшни бириктириш ташаббуси кўплаб тадбиркорларимиз томонидан фаол қўллаб-қувватланди. «Ҳунарли киши хор бўлмас», дейди доно халқимиз. Аммо кейинги пайтларда ёшларнинг моҳир ҳунармандлар қўлида касб-ҳунар ўрганишига етарли эътибор берилмаётган эди. Ваҳоланки, устоз кўрган ўғил-қизларимиз улар муносиб бўлишга интилади, уларнинг кўмаги билан ҳаётда ўз ўрнини топади. Шу боис, ҳудудларда «устоз-шогирд» анъанасини кучайтиришга катта эътибор қаратилмоқда. Бу ишга жалб этиладиган ҳунарманд усталарни Аҳоли Бандлигига кўмаклашиш жамғармасидан моддий рағбатлантириш тизими жорий этилади.
Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқарма бошлиғи Абат Даниёров ташрифи давомида Амударё туманида янгидан “Ёшлар маркази” биноси барпо этиладиган ер майдонини кўздан кечирди. Туман архитектура ва қурилиш бўлими бошлиғи Ботир Атабуллаев ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги Амударё тумани бўлим бошлиғи Жасур Давлетовлар меҳмонга бу ерда амалга ошириладиган қурилиш ишлари ҳақида маълумотлар берди.
Ёшлар – юртимиз келажаги. Уларнинг муносиб шароитларда ўқиши, ишлаши доимо давлатимизнинг эътиборида. Ўз навбатида ёшларимиз ҳам бундай юксак эътибордан тўғри фойдаланиб, юртимиз келажагига муносиб ҳисса қўшишлари лозим.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶