САЙЁР УЧРАШУВДА ЁШЛАРНИНГ ИШ БИЛАН БАНДЛИГИ БОРАСИДАГИ МУАММОЛАР ЎРГАНИЛДИ
Ёшларни иш билан таъминлаш борасидаги муаммоларни ўрганиш, Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йил 27 декабрь куни Муҳаммад Ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактабда ўтказилган тадбирда берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида ёшлар билан сайёр учрашув ташкил этилди. Учрашувда туман прокурори ўринбосари Раҳмон Санкибаев, Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими бошлиғи Жасур Давлетов, тумандаги тегишли идора ва ташкилот раҳбарлари, 56 нафар фаол ёшлар иштирок этдилар.
Ёшлар бандлигини таъминлаш, муаммо ва таклифларини ўрганиш, уларни қўллаб-қувватлаш ҳамда муносиб шарт-шароитлар яратиб бериш бугунги кунда долзарб масалага айланди. Шу боис айни кунларда сектор раҳбарларининг жойларда ёшлар билан учрашувлари ташкил этилиб, улар ўртага ташлаган таклиф ва муаммоларнинг ижобий ечими юзасидан бир қанча амалий чоралар кўрилмоқда.
Амударё тумандаги 16-сонли мактабда ҳам шундай учрашув ўтказилди. Учрашувда тумандаги тегишли идора ва ташкилот раҳбарлари ҳамда 56 нафар фаол ёшлар иштирок этдилар.
Учрашувда туман прокурори ўринбосари Раҳмон Санкибаев сўзга чиқиб, мамлакатимизда ёшларнинг юксак марраларни эгаллашлари учун яратилаётган шарт-шароитлар, чексиз имкониятлар ҳақида тўхталди. Ёшларни ўқиб билим олишга, шижоат билан олға интилишга ҳамда Ватан хизматига ярайдиган муносиб фарзанд бўлишга даъват қилди. Шунингдек, туманимизнинг билимга чанқоқ, изланувчан ёшлари ҳақида ўзининг самимий фикр-мулоҳазаларини билдирди.
Шундан сўнг, туман Ички ишлар бўлими бошлиғи ўринбосари Султон Жарликаганов ҳозирги кунда туманимизда жиноятчиликка қарши курашиш, ёшлар ўртасидаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар хусусида сўз юритди. Ёшларнинг илм-фан чўққиларини эгаллаб, ҳар бири юрт келажагига дахлдорлигини ҳис қилган ҳолда Ватанга муносиб фарзанд бўлиб камолга етишга ҳаракат қилиши лозимлигини алоҳида таъкидлади. Шунингдек, муҳтарам Президентимизнинг Олий Мажлисга қилган мурожаатномасида илм-маърифатнинг инсон ҳаётидаги аҳамияти ҳақида муносабат билдирди.
Учрашув давомида ёшлар томонидан берилган саволларга атрофлича жавоб берилиб, уларнинг муаммолари ва таклифлари тингланди.
Жумладан, Оқ олтин овули ҳудудида яшовчи фуқаролар Самад Халиллаев касб-ҳунарга ўқитиш, автомобилларга автотех хизматини кўрсатиш, Райхон Гулмуродова, Фахридин Бобожоновлар субсидия асосида иссиқхона қуриш, Севара Кўкланбоева, Дилобар Аллаёровалар кредит асосида чорвачилик йўналишида ўз таъдбиркорлигини йўлга қўйиш бўйича амалий ёрдам сўраб мурожаат қилдилар. Шунингдек, Дурунки махалласида яшовчи фуқаролардан Динара Йўлдошева чорвачилик йўналишида ўз тадбиркорлигини ривожлантириш мақсадида кредит олиш, олий маълумотли Наргиза Эшчонова ўз мутахассислиги бўйича ишга жойлашиш бўйича, Наргиза Ержанова алимент олишда амалий ёрдам кўрсатилишини сўраб мурожаат қилдилар. Ўз навбатида масъуллар томонидан ёшнинг муаммоларини бартараф қилиш бўйича мутасаддиларга тегишли топшириқлар берилди.
Учрашувда ёшлар ҳаётидаги муаммолар, долзарб вазифалар муҳокама қилиниши билан бир қаторда уларнинг таклиф ва ташаббуслари кўриб чиқилди.
О. Худойберганова.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶