14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 04:44
👁 3,594

КАФТДЕК ЕРДА БЎСТОН ЯРАТИБ...

КАФТДЕК ЕРДА БЎСТОН ЯРАТИБ...

Баъзан катта-кичик давраларда зироатчилик ҳақида гап кетганида айримлар:

- Худоё, деҳқончилик – қора меҳнат-а, уни чидаганга чиқарган, - деб қўйишади ошкора нолиш билан.

Ростдан ҳам шундайми? Ҳақиқий деҳқон одам бундай демаса керагов...

Ҳақиқий деҳқон... У қайси ерга қандай экин экиш керак, меҳнатнинг газаги қай вақт – барини беш қўлдай билади. Энг муҳими, у ерни севишдан, меҳнат қилишдан асло чарчамайди.

- Еримиз – давлатимиз, - дейди "Тўлқин” овулида яшовчи Рамиза опа Матқурбонова. – Ҳар тонг томорқага чиқиб, нонушта вақтигача ишламасак, чойимиз ҳеч "қўнмайди”. Шу ерга боғланган тақдиримиздан ҳамиша розимиз. Муҳтарам Президентимиз: "томорқа – оила бюджетини мўътадиллаштириб туради”, - деб бекорга айтмаганлар.

Ер ва зироатчиликнинг қадр-қиммати ҳақида алоҳида меҳр билан сўзлаётган Рамиза опа Матқурбоновани "тўлқин”ликлар жуда яхши билишади: "Деҳқончиликда илми баланд аёл”, - дея таъриф беришади опа ҳақида гап кетганида. Суҳбат асносида Президентимизнинг томорқа хўжалиги юритишга оид фикрларига ўзича чиройли изоҳлар бериб гапирадиган, эрталаб томорқасига чиқиб ишламаса, ҳеч чойи "қўнмайдиган” Рамиза опанинг хонадонида бўлганимизда унинг томорқа хўжалигини юритишда ўзига хос услуби борлигига гувоҳ бўлдик. Аввало, уй ва ҳовлининг саришталигидан кўрган кишининг кўзи яйрайди. Дарахтлар шу даражада моҳирлик билан экилганки, бирининг сояси бошқасига тушмайди. Узум токларига эса ўта санъаткорлик билан тартиб берилган. Тоифи, ҳусайни, хирмони, чиллаки навлари қатор экилган узумзорда баҳорги тадбирлар – ток зангиларини кўтариш, озиқлантириш, тупларини чопқилаш ишлари шу даражада саришталик билан бажарилганки, боғбоннинг ишига ҳавас қилмасликнинг асло иложи йўқ.

- 2012 йилда 6 миллион сўм кредит маблағи олдик, - дейди оила соҳиби, қишлоқ хўжалик фанлари номзоди, Манғит қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи ўқитувчиси Худоёр ака Матёқубов. – Оиламиз даромади билан қўшиб 10 миллион сўмлик сарф-харажат қилиб 2 сотих ерга иссиқхона қурдик. Умр йўлдошим барча ишни ўз қўлига олган. Насиб қилса, шу ёз мавсумидаёқ иссиқхонага кетган маблағ тўлиқ қопланади.

Рамиза опа умр йўлдошига "ёшулли” дея ҳурмат кўрсатарканлар.

- Ёшуллининг маслаҳати билан иш юритамиз, - дейди у. – Менга ўғлим Амирбек, қайн укамнинг ўғли Темурбек катта ёрдам беришади.

То нафақага чиққунигача Ўзбекистон Республикаси ғўза селекцияси ва уруғчилиги илмий тадқиқот институтида илмий ходим бўлиб ишлаган, асли касби агроном бўлган Рамиза Матқурбонова қайси вақтда қандай иш қилишни яхши билади.

Иссиқхонада айни кунда Рамиза опанинг иши кўпайгандан-кўпайган. Биринчи бўлмада эртаги помидор, карам, бақлажон, булғор қалампирининг кўчатлари бозорга олиб чиқишга тайёрлаб қўйилган. Яна бир бўлмада эса полиз экинлари уруғлари қадалган юзлаб майда қутичаларда эртапишар тарнак, бодринг, эртаги тарвуз, гурвак ниҳоллари аллақачон униб чиқишни бошлаган бўлса, асосий бўлмада иш энг қизғин паллага кирган. Бу ерда кўчатлари Тошкент шаҳридан олиб келиб ўтқазилган эртаги помидор пайкали ёппасига гулга кирган. Одамнинг кўзини яшнатиб, кўнглини кўтарадиган меҳнатнинг чиройини шу ерда кўрдик биз.

"Меҳнатнинг чиройи бўларканми?” – дея ажабланманг, элдош. Агар Рамиза опанинг меҳридан тафт олиб, бағрида неча юзлаб кўчатларни гуллатиб қўйган, атиги 2 сотихгина, кафтдай ерда дунёнинг гўзаллигига рўбарў келсангиз, албатта, наинки гўзаллик, балки сеҳр-у синоатнинг барчаси меҳнатда, ерга муҳаббатда эканлигига гувоҳ бўлардингиз. Яна, бу кафтдек бўстоннинг – томорқанинг эгаси 10 миллион сўмлик иссиқхона ўз харажатини шу ёзда қоплайди, қолгани фақат фойда, деб хом чўтини олдиндан қувониб айтиб турса, бу ҳалол ва фидойи меҳнатга ҳавас ҳам, ҳайрат ҳам муносиб.

- Узумзор, олмазордан келадиган даромад ҳам анча бордир-а? – қизиқдим.

- Бунинг ҳисобини ёшулли билади, у кишидан ўтиб бир нарса дея олмайман, - дейди Рамиза опа камтарлик билан.

- Ўзимизга ҳам, бозорга олиб чиқишга ҳам етиб-ортади. Фақат эртаги помидорнинг ўзидан 2 сотих ердан 1,5 тонна ҳосил йиғиш ниятимиз бор. Иссиқхона хўжалигимиз янги бўлгани учун қишда ҳосил етиштириш имкони бўлмади. Лекин тайёр помидор кўчатларини Тошкентдан олиб келиб ўтқаздик. Рамиза опангизнинг ва ўғлим Амирбекнинг меҳнати билан помидор ниҳоллари ёппасига гулга кирди. Худо хоҳласа, май ойининг ўрталарига биринчи ҳосилни йиғишни бошлаймиз. Ҳозир Манғит бозорида помидорнинг килоси -5-6 минг сўм. Бизнинг помидор пишиб-етилган пайтда 3-3,5 минг сўм атрофида бўлади. Рамиза опангизнинг ҳисоб-китобида хатолик бўлмайди. Опангиз бозорни яхши ўрганган деҳқон. Энди 1,5 тонна помидорни сотишдан келадиган даромадни ўзингиз ҳисоблаб чиқаверинг.

Рамиза опанинг 2 сотих ердаги фақат бир бўлмадан, кафтдек ернинг учдан бир қисмидан оладиган даромадини ўзимча ҳисобладим – 4,5-5 миллион сўм атрофида! Қолган иккита бўлмадаги турли хил кўчатлардан олинадиган даромад-чи?

- Энди буниси сир, - дейди Рамиза опа кулиб.- Айрим кўчатларнинг бир тупини 400-500 сўмдан сотамиз, айрим турларини 300 сўмдан, дегандай.

Ваҳоланки, иссиқхонада майда қутичаларда ўстирилаётган неча юзлаб, балки минглаб кўчатлар бор, албатта, уларнинг саноғига етиш қийин.

Кўрганларим, кузатганларим – меҳнатнинг қадрини баланд тутган оддий бир деҳқон аёлнинг ўғли Амирбек  ва жияни Темурбекни ёнига олиб бир парча ерда бўстон яратишга интилиб яшаётган лаҳзалари олтинга тенг ҳаётининг биргина лавҳаси. Бу лавҳада катта мақсад сари улуғвор қадам бор, эртанги кунга қатъий ишонч бор. Ўз меҳнати ила яралаётган гўзалликка орзумандлик мужассам. Яна, ҳалол ва фидойи меҳнатнинг ширин, тотли нони билан азиз тўкинлик, тўкинликдан яралган ободлик, ЎЗГАРИШ бор унда!

ЎЗГАРИШ. Мустақил мамлакатимизга хос улуғвор ЎЗГАРИШлар – тўкинлик, фаровонлик ва ободлик энг аввало оила остонасидан – томорқадаги иқтисодий ўсиш, янгиликдан бошланади. Буни муҳтарам Президентимиз Мустақилликнинг илк кунлариданоқ эътироф этганлар, қимматли фикрининг амалий исботи учун томорқа хўжалигини ривожлантиришнинг асосий тамойилларидан энг муҳими иссиқхоналар барпо этишга киришиш эканлигини таъкидлаганлар.

Ерим, мулким деган ҳар бир деҳқон ер эгаси – мулкдор бўлди, кафтдайгина томорқаси ортидан бой-бадавлат бўлди.

Шу ҳақда ўйларканман, 16-20 сотих ери бор айрим юртдошларимизнинг томорқасига беда ёки хашакбоп ўт экишдан нарига ўтмай, даромад излаб чет давлатларга чиқиб, саргардон кезиб, бири икки бўлмай кайтаётганлари, ҳатто фирибгарлар томонидан алданиб одам савдоси қурбонига айланиб, қолаётганларига ачиниб кетаман. Ахир мўл-кўл даромад топишнинг манбалари ўз уйимиз, оиламиз остонасида - томорқа еримизда ҳам бисёр экин-ку. Мана, Рамиза опа Матқурбоновага ўхшаган режали, тадбирли уй бекалари рўзғор юмушларидан ортиб, ерга – томорқага меҳр қўйди, оила кам-кўстини тўғрилашнинг, фаровон ва обод турмуш кечиришнинг уддасидан чиқди. Қандини урсин! Оиланинг ҳар бир аъзоси учун молиявий муаммо йўқ. Мол-ҳоли, курка-ю товуғи, тухуми-ю дон-дуни, мева-ю сабзавоти бисёр хонадонда ҳар куни бир ўзгариш – қимматбаҳо гиламлар, маиший ускуналар.

Ҳаётидан, меҳнат кунларидан мамнун, кўнгли тўқ инсонларгина яхши ниятлар қилишади. Яхши ният - ярим давлат, дейдилар. Бу хонадонда ана шундай давлатмандликни кўрдик биз.

 


Робия ЙЎЛДОШЕВА,

журналист.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019