Юристлар малакасини ошириш марказининг Қорақалпоғистон Республикаси филиали ташкил этилди
Ўзбекистонда суд-ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштириш, бозор иқтисодиёти қонунлари ҳуқуқий асосларини яратиш, инвестициявий муҳитни шакллантириш ва хусусий мулк дахлсизлигини таъминлаш ҳамда уни ишончли ҳимоя қилиш замонавий фикрлайдиган ва мустақил равишда қарорлар қабул қиладиган билимли юридик соҳа вакилларига ҳам боғлиқ.
Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг юқори малакали юрист кадрларга бўлган эҳтиёжини қондириш, замонавий билимлар асосида ҳуқуқшуносларнинг касбий тайёргарлигини тубдан яхшилашни тақозо этади. Бу борада Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 сентябрда «Юридик соҳага оид билим талаб этиладиган мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини оширишнинг замонавий тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорининг қабул қилиниши муҳим қадамлардан бири ҳисобланади.
Ҳукуматнинг ушбу Қарорига асосан Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш марказининг юридик шахс ташкил этмаган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси филиали ташкил этилди.
Филиал ўз фаолиятини давлат хўжалик бошқаруви органлари ҳудудий бўлинмалари, маҳаллий давлат хокимияти органлари, суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, нотариал идоралар, ФҲДЁ ва авдокатура ҳамда бошқа ташкилотлар билан бирга ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.
Филиалда мутахассисликлар бўйича ўқув машғулотлари ташкил этилади. Давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмаларининг ҳудудий бўлинмалари, ташкилотлар кадрларининг ҳуқуқий билимларини оширишга қаратилган эҳтиёжлари ўрганилади. Ўқув курсларига жалб қилиш, ўқитишнинг илғор усуллари ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш кабилар эса филиал фаолиятини ташкил этишнинг асосий мақсади ҳисобланади.
Ш.АТАНИЯЗОВА,
Юристлар малакасини ошириш маркази
Қорақалпоғистон Республикаси филиали бош мутахассиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶