ҚИЛИЧБОЙ ОВУЛИДА “БИР АСРНИНГ ИККИ ДАҲОСИ” НОМЛИ АДАБИЙ-МУСИҚИЙ ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ
Халқимизнинг маънавий дунёси шаклланишида самарали таъсир кўрсатган улуғ бобокалонларимиз жуда кўп. Улуғ зотлар ичида Навоий ва Бобур бобомизнинг номи, ҳаёт йўли, ижоди адабиётимиз хазинасида ўз ўрнига эга.
Бир асрнинг икки даҳоси... Улар буюклардан-да буюк. Ўлмас асарлари билан салкам 600 йилдан бери яшаб келмоқда. Икки буюк даҳо ҳақида гапириш, уларни эҳтиром ила ёдга олиш биз учун ҳам қарз, ҳам фарздир. Шу боис бу йил юртимизда улуғ бобокалонларимиз Навоий таваллудининг 580 йиллиги ва Бобур таваллудининг 538 йиллиги кенг нишонланмоқда.

11 февраль куни Қиличбой маданият маркази ва 69-сонли мактаб ўқувчилари ҳамкорлигида улуғ аждодларимизга эҳтиром сифатида “Бир асрнинг икки даҳоси” номли адабий-мусиқий тадбир ўтказилди. Тадбирни мактаб директори Дилшод Бабаниёзов очиб берди. Тадбирда иштирок этган туман Халқ таълими бўлими услубчиси Ўткир Матмуродов ҳам сўзга чиқиб, икки буюк бобомиз ҳаёти ва ижоди ҳақида сўзлади.
Тадбирни 9-синф ўқувчиси Гўзалой Йўлдошева олиб борди. Энг ёш иштирокчилардан 1-«А» синф ўқувчиси Отажон Фарҳодов Навоий рубоийларини ифодали ёд айтиб, олқишларга сазовор бўлди. Шунингдек, ўқувчилар ижросидаги мумтоз куй ва қўшиқлар, саҳна кўринишлари ва рақслар адабий кечага ўзгача шукуҳ бағишлади.

Буюк инсонлар Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудига бағишлаб ўтказилган ушбу тадбир барчага жуда манзур бўлди.
Маҳбуба Сариева, 69-сонли мактабнинг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶