ҚИПЧОҚ ПОНТОН КЎПРИГИДА МАХСУС-ТАКТИК ЎҚУВ МАШҚИ ЎТКАЗИЛДИ
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси – Фуқаро муҳофазаси бошлиғининг шу йилги “Қорақалпоғистон Республикаси аҳолиси ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш бўйича 2020 йилда бажарилган ишлар ва 2021 йилдаги асосий вазифалар тўғрисида”ги буйруғи талабларига асосан фавқулодда вазиятлардан муҳофазаланиш бўйича аҳоли ўртасида тушунтириш-тарғибот тадбирлари ўтказиб келинмоқда.
Жорий йилнинг 20 февраль куни “Амударё туманида жойлашган тоифаланган “Қипчоқ Понтон кўприги” объектида фавқулодда вазият содир бўлганда ҳамкорликдаги куч ва воситаларнинг ҳаракатлари” мавзусида махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди. Ўқув машқи тадбирида Қорақалпоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари¬ – Штаб бошлиғи Бахтиёр Оразбаев, Қипчоқ понтон кўприги бошлиғи Баҳром Хўжаев, Миллий гвардия ходимлари, туман Фавқулодда вазиятлар бўлимининг фуқаро муҳофазаси бўйича бўлинмаси бошлиғи Бегзод Тажибоев ҳамда объектнинг ўқув машқи мавзусига алоқадор масъул ходимлари иштирок этдилар.
Дастлаб тадбирнинг назарий қисмида семинар йиғилиши ташкил этилди. Туман ҳокимлигида ўтказилган ушбу семинар йиғилишида Миллий гвардиянинг Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармаси бошлиғи Мухтор Юсупов, Қорақалпоғистон Республикаси Қўриқлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Азамат Арзиев, Ички ишлар вазири ўринбосари Михаил Александрович Ли, Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ғафуржон Уралов, туман ҳокими ўринбосари Жасур Норимовлар қатнашишди.

Йиғилишда табиий ва техноген тусдаги фавқулодда вазиятлар юзага келганда объект раҳбарлар таркиби ҳамда фуқаро муҳофазаси шахсий таркибнинг тўғри ҳаракат қилиш кўникмаларини такомиллаштириш, бошқарув органи ва фуқаро муҳофазаси шахсий таркибини кечиктириб бўлмайдиган авария ва қутқарув ишларига тайёргарлигини кучайтириш бўйича амалга оширилган ишлар тафсилоти ҳақида сўз юритилди. Шунингдек, бу каби тадбирлар фавқулодда вазиятлар юзага келганда фуқаро муҳофазаси шахсий таркибининг ўз мажбуриятларини аниқ, тўғри бажаришини амалиётда синаш, ўрганиш имконини беришини ҳамда тумандаги фуқаро муҳофазаси хизматларининг ҳамкорликдаги ҳаракатларини такомиллаштиришда муҳим аҳамият касб этиши алоҳида таъкидланди.
Шундан сўнг, амалий ўқув машқлари ўтказилди. Ўқув машқига «Қипчоқ понтон кўприги» раҳбарияти ва объект фуқаро муҳофазаси тузилмасидан 18 нафар, Миллий гвардия ходимларидан 47 нафар шахсий таркиб ва 5 та махсус техника жалб этилди. Шунингдек, туман Фавқулодда вазиятлар бўлимидан 16 нафар шахсий таркиб ва 2 та ёнғин ўчириш автомашинаси, тез тиббий ёрдам бўлимидан 3 нафар ходим ва 1 та махсус техника, туман Саинтария эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлимидан 8 нафар киши ва 1 та махсус техника, Электр таъминоти корхонасидан 6 нафар ходим ва 1 та махсус техника, “Ҳудудгаз” корхонаси туман филиалидан 6 нафар ходим ва 1 та махсус техника, туман Ободонлаштириш бошқармасидан 21 нафар киши ва 2 та махсус техникалар қатнашиши таъминланди.
Ундан ташқари, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигидан 17 нафар шахсий таркиб ва 5 та махсус техника, Қорақалпоғистон Республикаси Минтақавий қутқарув отрядидан 5 нафар шахсий таркиб ва 1 та махсус техникалар ҳам ўқув машқида иштирок этди.

Қипчоқ понтон кўпригида кутилмаганда турли авариялар, ёнғин содир бўлганда Қорақалпоғистон Республикаси Минтақавий қутқарув отряди, туман Ёнғин-қутқарув қисмлари ҳамда Тез тиббий ёрдам бўлими ходимлари томонидан жабрланганларни қутқариш, биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш ва техникалар ёрдамида ҳодиса оқибатларини бартараф этиш чоралари амалда кўрсатиб берилди.
Махсус-тактик ўқув машқи якунида масъуллар томонидан иштирокчиларнинг камчиликлари кўрсатилиб, келгусида бундай камчиликларга йўл қўймасликлари тўғрисида тушунтиришлар берилди. Шунингдек, ўқув машқида фаол иштирок этган корхона ва ташкилотларга Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармаси томонидан ташаккурномалар берилди.
Б. Атаджанов, Миллий гвардия КР КБ 1-алоҳида отряди командири.
Б.Тажибоев, туман Фавқулодда вазиятлар бўлимининг
фуқаро муҳофазаси бўйича бўлинмаси бошлиғи.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶