28.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
28.09.2026, 14:10
Спорт 👁 360

СЕКТОРЛАР КЕСИМИДА “СПОРТНИ СЕВ, СПОРТ БИЛАН ЯША!” ШИОРИ ОСТИДА МАҲАЛЛАЛАРАРО СПОРТ МУСОБАҚАЛАРИ ЎТКАЗИЛДИ

СЕКТОРЛАР КЕСИМИДА “СПОРТНИ СЕВ, СПОРТ БИЛАН ЯША!” ШИОРИ ОСТИДА МАҲАЛЛАЛАРАРО СПОРТ МУСОБАҚАЛАРИ ЎТКАЗИЛДИ

Шу кунларда тумандаги барча фуқаролар йиғинлари ўртасида секторлар кесимида “Спортни сев, спорт билан яша!” шиори остида 9 йўналишда спорт мусобақалари ўтказилмоқда.
Туман спорт бўлими билан биргаликда режавий жадвал асосида 11-18 февраль кунлари ҳудудий босқичлар ва 22-27 февраль кунлари эса туман босқичи ўтказилиши белгиланди. Бу мусобақаларда барча ёшдаги қизиқувчилар, яъни 7 ёшдан 70 ёшгача бўлган юртдошларимиз иштирок қилишлари мумкинлиги айтилиб, барча ҳудудлардаги аҳолига етказилди.
Жорий йилнинг 11 февраль куни спортнинг шашка ва шаҳмат тури бўйича 4 та сектор ҳудудидаги маҳаллалар ўртасида мусобақанинг ҳудудий босқичи ўтказилди. Мусобақа ҳар иккала тур бўйича ҳам 1-сектордан Ойбек номли МФЙ, 2-сектордан Фаровон МФЙ, 3-сектордан Дурунки МФЙ, 4-сектордан ҳам ҳар иккила тур бўйича Қангли ОФЙ жамоалари ғолибликни қўлга киритишиб, туман босқичига йўлланма олдилар.
12 февраль куни эса спортнинг мини футбол тури бўйича 4 та сектор ҳудудидаги маҳаллалар ўртасида мусобақанинг ҳудудий босқичи ўтказилди. Мусобақа якунида 1-сектордан Тўлқин ОФЙ, 2-сектордан Холимбег ОФЙ, 3-сектордан Куюк кўпир ОФЙ, 4-сектордан Чордара МФЙ жамоалари ғолиб бўлишиб, туман босқичига йўлланмани қўлга киритишди.
13 февраль санасида спортнинг волейбол тури бўйича 4 та сектор ҳудудидаги маҳаллалар ўртасида ўзаро ҳудудий босқич беллашувлари ўтказилди. Қизғин ва дўстона вазиятда ўтган мусобақалар якунида 1-сектордан ўғил болалар ўртасида Дарё бўйи МФЙ, қизлар ўртасида Тўлқин ОФЙ, 2-сектордан ўғил болалар ўртасида Фаровон МФЙ, қизлар ўртасида Хизр эли МФЙ, 3-сектордан ўғил болалар ўртасида Куюк кўпир ОФЙ, 4-сектордан Чордара МФЙ жамоалари ғолиб бўлишиб, туман босқичига йўлланмани қўлга киритишди.
15 февраль куни спортнинг баскетбол тури бўйича 4 та сектор ҳудудидаги маҳаллалар ўртасида ўзаро ҳудудий босқич мусобақалари янада қизиқарли бўлди. Унда 1-сектордан ўғил болалар ва қизлар ўртасида Тўлқин ОФЙ, 2-сектордан ўғил болалар ўртасида Арна бўйи МФЙ, қизлар ўртасида Хизр эли МФЙ, 3-сектордан ўғил болалар ўртасида Оқ олтин ОФЙ, қизлар ўртасида Куюк кўпир ОФЙ, 4-сектордан ўғил болалар ва қизлар ўртасида Намуна МФЙ жамоалари ғолибликни қўлга киришиб, туман босқичига йўлланма олдилар.
16 февраль куни спортнинг стол тенниси тури бўйича ҳудудий босқич мусобақалари ўтказилди. Мусобақа якунига кўра, 1-сектордан ўғил болалар ўртасида Тўлқин ОФЙ, қизлар ўртасида Қипчоқ ОФЙ, 2-сектордан ўғил болалар ўртасида Янгиобод МФЙ, қизлар ўртасида Арна бўйи МФЙ, 3-сектордан ўғил болалар ва қизлар ўртасида Бой овул МФЙ, 4-сектордан ўғил болалар ва қизлар ўртасида Навоий МФЙ жамоалари ғолиб бўлишди ва туман босқичига йўлланмани қўлга киритишди.


Шуни алоҳида эътироф этиш керакки, секторлар кесимида ўтказилган мазкур спорт мусобақаларида Чойкўл, Қиличбой, Дўрман, А.Темур номли, Хитой, Бўзёп, Тошёп, Ўрта қалъа, Бобур номли, Назархон ОФЙлари, Жумуртов ва Қипчоқ ШФЙларида спорт-соғломлаштириш ишлари қониқарсиз эканлиги маълум бўлди. Шунингдек, А.Навоий номли, Бойовул, Янгиобод, Намуна, Хизр эли, Арна бўйи, Дарё бўйи, Фаровон, Чордара, Дурунки каби маҳалла фуқаролар йиғинларидан ташқари барча МФЙ ва ШФЙларда аҳолини спорт-соғломлаштириш ишларига жалб этиш, айниқса, ёшлар, болалар спортини ривожлантиришга эътибор сустлиги аён бўлди. Чунки юқорида номлари қайд этилган ОФЙ ва МФЙлардан ташқари, номлари тилга олинмаган маҳаллалар вакиллари бўлиб ўтган мусобақаларда иштирок этишмади ва иштирок этганлари эса бирон бир натижага эришмадилар. Бу ачинарли ҳол, албатта.
Лекин шуни мамнуният билан таъкидлаш жоизки, 1-сектор ҳудудидаги Тўлқин ОФЙ спортчилари мусобақаларнинг барча йўналишларида ғолиблик шоҳсупасидан жой олишиб, мусобақа иштирокчиларининг олқишларига сазовор бўлишди.
Бўлиб ўтган мусобақалар болалар ва ёшлар ҳамда катталар, шунингдек, оилавий спортчилар сафини янада ошириш, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашга қаратилгани билан аҳамиятлидир.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026