“ҲАР БИР ЁШГА – БИР ГЕКТАР” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДА ЁШЛАРГА ЕР МАЙДОНЛАРИ АЖРАТИБ БЕРИЛДИ
Кейинги йилларда юртимизда ишсизлик муаммосини ҳал этишга қаратилган кўпгина чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Бу борада Юртбошимиз топшириғига асосан Президент Халқ қабулхоналари бошчилигида жойларда сектор раҳбарлари ҳамда мутасадди ташкилотлар вакиллари ҳамкорлигида “Ҳар бир ёшга – бир гектар” лойиҳаси доирасида ёшларга ер ажратиб берилиб, бандлиги таъминланмоқда.
12 февраль куни туманимиздаги “Боғ” маҳалласи ҳудудидаги “Эркин Расулов” асаларичилик фермер хўжалигида ёшларга ер тақсимлаб бериш бўйича тадбир ўтказилди.
Тадбирда туман ҳокими С.Йўлдашев, секторлар раҳбарлари, қишлоқ хўжалиги корхоналари масъуллари ҳамда 40 нафарга яқин ёшлар иштирок этдилар.
Тадбирда сўзга чиққан масъуллар давлатимиз раҳбарининг “Ҳар бир ёшга – бир гектар” ташаббуси доирасида қишлоқ хўжалиги йўналишида ишлаш истаги бор ёшларга қулай экин майдонлари ажратиб бериш, уларнинг агротехник тадбирларни амалга ошириш ишларига кўмаклашиш кўплаб ёшлар бандлигини таъминлашда муҳим омил бўлишини таъкидлашди.
Эндиликда ёшлар ўзлари яшаётган ҳудуддаги фермер ҳўжаликларидан ажратилган ер майдонларида полиз ва сабзавот маҳсулотларини етиштириб, ўзларининг бандлигини таъминлайди ва оиласи даромадини оширишга муносиб ҳиссасини қўшади.
М.Шомуродов.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶