ДЕПУТАТ СОВРИНИ УЧУН КЎРИК-ТАНЛОВ ЎТКАЗИЛДИ
Ўлкамизга фасллар келинчаги баҳор ташриф буюрди. Қалбларга ўзгача жўшқинлик, баҳорий кўтаринкилик кириб келди. Баҳорни соғинган диллар она заминимиз узра юз бераётган янгиланишлардан қувониб, янгиликлар сари интилмоқда.
8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан туман Маданият бўлимида ҳам қатор байрам тадбирлари ўтказишга ҳозирлик кўрилаётир.
Шу йилнинг 1 марти – кўкламнинг илк кунида бўлимда ташкил этилган депутат соврини учун аёл-қиз ижрочиларнинг туман кўрик-танлови ҳам шуларнинг биридир.
Танлов “Бойовул” сайлов округидан туман Кенгашига депутат Ойбек Бегимов ҳомийлигида туман Маданият бўлими тасарруфидаги ҳудудий маданият марказлари билан ҳамкорликда ўтказилди.
Тадбир мақсади мукаррама ва улуғ зот – аёлни қадрлашдек азалий қадриятларимизни тарғиб этиш, туманимиз аёл-қизларининг бўш вақтларини мазмунли ва мақсадли ўтказишларига ҳисса қўшиш, туманимиз ажодкор аёл-қизларининг ўз қобилиятларини намоён этишларига шароит яратиш ва уларни қўллаб-қувватлашга қаратилгани билан аҳамиятлидир.
Ушбу танловда туман Маданият бўлимига қарашли маданият марказлари тавсиясига кўра 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган аёл-қизлар халқ қўшиқлари, лапар, ялла, алла, эстрада йўналишидаги ҳамда миллий замонавий йўналишдаги қўшиқлар ҳамда рақслар ижро этиш бўйича ўзаро беллашдилар. Аввало кўрик-танлов шартига кўра иштирокчилар ҳакамлар ҳайъатига ўзлари танловга тайёрлаб келган дастури ҳақида ёзма маълумот бердилар.
“Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли” саломатлигини мустаҳкамлаш йили давлат дастурида белгилаб берилган улуғвор вазифаларнинг ижросини таъминлашга қаратилган танловда туманимизда истиқомат қилаётган санъатга қизиқувчи 70 нафар ҳаваскор ашулачи ва раққоса қизлар иштирок этиб, ўз иқтидорларини намойиш этдилар.
9-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактаби томошалар залида депутат соврини учун бўлиб ўтган танловда туманимизнинг энг чекка ҳудудларида ҳам истеъдодли ва маҳоратли, ўзбек миллий санъатининг энг қадим турлари – лапар, ялла, алла, халқ қўшиқларини ардоқлаб, авайлаб келаётган, ўзига хос жозибали талқинда ижро эта оладиган ашулачилар ва маҳоратли раққоса аёл қизлар борлигини кўрсатди.
Қўшиқ, рақслар якка ёки гуруҳ бўлиб ижро этилди.
Иштирокчиларнинг ижроларини ҳакамлар ҳайъати аъзолари ижро қилинган асарнинг ғояси, бадиий савияси, куй ва овознинг уйғунлиги, либослари, саҳнада ўзини тутиш маданияти ва ижро маҳоратига қараб, одилона баҳолаб бордилар.
Депутат соврини учун ўтказилган кўрик-танлов ғолиблари депутат Ойбек Бегимовнинг совғалари, туман Маданият бўлими маъмуриятининг Фахрий ёрлиқлари билан тақдирландилар. Шунингдек, муносиб деб топилган ижрочилар туманимизда ўтказиладиган Наврўз умумхалқ байрам сайлида ўз қўшиқ, рақслари билан иштирок этишга тавсия этилди.
Кўрик-танлов 8 март – Халқаро хотин қизлар куни олдидан ижодкор аёл-қизларга юксак мативациялар берди, ўз устларида қунт билан ишлаб, маҳоратини яна ҳам оширишга рағбатлантирди.
Ойгул РАЖАБОВА.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶