Яна 64 нафар уюшмаган ёшларнинг ҳар бирига 30 сотихдан ер майдонлари берилди
Жорий йилнинг 5 март санасида Қиличбой овулидаги Юқори қишлоқ маҳалласида фаолият юритаётган “Якуббой Аширов” фермер хўжалигида “Ҳар бир ёшга 1 гектар” лойиҳаси доирасида семинар-тренинг ўтказилди.
Семинар-тренингда Ўзбекистон Республикаси Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши раиси Актам Ҳаитов, туман ҳокими Султонбой Йўлдашев, секторлар раҳбарлари, туман ҳокими ўринбосарлари, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими масъуллари ҳамда Қиличбой овул фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи 64 нафар уюшмаган ёшлар иштирок этдилар.
Бўлиб ўтган семинар-тренингда Ўзбекистон Республикаси Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши раиси Актам Ҳаитов мамлакатимизда фермер ва деҳқон хўжаликлари ҳамда томорқа хўжалигини юритиш бўйича ўз фаолияти давомида қўллаган шахсий тажрибалари, илмий асосланган фикрлари ҳақида батафсил тўхталиб ўтди. Шу билан бирга, томорқа хўжалигини юритиш, томорқани мўл-кўл даромад манбаига айлантириш орқали ишсизликни бартараф этиш борасида ёшларга тавсиялар берди.
Ўз навбатида ёшлар ердан оқилона фойдаланиш, бир йилда икки-уч марта ҳосил етиштириш, минерал ва маҳаллий ўғитлардан фойдаланиш, экинларни озиқлантириш бўйича саволлар билан мурожаат қилдилар. Семинар-тренинг давомида 35 нафар ишсиз ёшларга сертификатлар топширилиб, китоблар совға қилинди.
Шу куннинг ўзида 64 нафар уюшмаган ёшларнинг ҳар бирига 30 сотихдан ер майдонлари ажратиб берилиб, уларга баҳорги экиш мавсумида биринчи навбатда амалга ошириладиган ишлар юзасидан маслаҳатлар ҳам берилди.
Айни кунларда туманимизнинг барча ҳудудларида Президентимизнинг ташаббуси қўллаб-қувватланиб, уюшмаган ёшларга ерлар ажратиб берилиб, уларнинг бандлиги таъминланмоқда. Шу мақсадда жорий йилнинг, 5 март санасигача туманимиздаги 2109 нафар уюшмаган ёшларга 688,2 гектар ер майдонлари берилди.
Робия ЙЎЛДОШЕВА.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶