Жамият
👁 126
“IT WOMEN UZ” ЛОЙИҲАСИ БЎЙИЧА ЎҚУВ КУРСИНИ ТАМОМЛАГАН АЁЛ-ҚИЗЛАРГА СЕРТИФИКАТЛАР ТОПШИРИЛДИ
IT Center Амударё туман филиалида “IT Women Uz” лойиҳаси бўйича «Аёллар дафтари»да рўйхатда турган 15 нафар аёл-қизлар 36 соат давомида компьютер саводхонлиги бўйича ўқув курсида таҳсил олдилар. Ўқув курсида аёл-қизларга операцион тизим, офис иловалари бўйича бошланғич билимлар берилди.
IT PARK томонидан ташкил қилинган “IT Women Uz” лойиҳаси асосида хотин-қизларни компьютер саводхонлигига ўқитиш бўйича курслар якунига етганидан сўнг, уларга сертификатлар тақдим этилди.
Бу лойиҳада иштирок этган хотин-қизларга сертификат ва эсдалик совғалар IT PARK раҳбарияти ҳамда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи ўринбосари Муқаддас Бекназарова томонидан топширилди.

Зоҳид Чоршамов, ўқув маркази менежери.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶