Амударё тумани ҳокимлигининг расмий муносабати
2021 йил 3 апрель куни “KunuzQoraqalpogiston” телеграм каналида Амударё тумани Оқ олтин овулининг Деҳқонобод аҳоли пунктида яшовчи фуқаро томонидан йўлланган томорқа ерларига зах сувлар чиқиб кетганлиги акс эттирилган видеомурожаат эълон қилинди.
Мазкур мурожаатда баён қилинган ҳолат тегишли мутасаддилар томонидан ўрганиб чиқилди. Ушбу аҳоли пунктидаги ер участкалари туман ҳокимлиги заҳира ерлари тоифасида бўлганлиги сабабли 2014 йилда турар жой қуриш учун аукцион савдоларига чиқарилган бўлиб, аукцион ғолиблари томонидан 2018 йилда турар жойлар қурилган.
Амалдаги қонунчиликка мувофиқ турар жой қуриш учун қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган ер майдонларини бериш тақиқланган. Аукционни ўтказиш даврида талабгорлар ушбу ер майдонлари қишлоқ хўжалигида фойдаланиламаётган ер майдонлари тоифасига кириши, мазкур ҳудуд экин майдонлари сатҳидан пастда жойлашганлиги тўғрисида огоҳлантирилаган. Шу боис аукцион иштирокчилари ер участкаларини олганидан кейин уни тупроқ билан кўтариш лозимлигини билган ҳолда, ўз хоҳишлари билан аукцион савдосида иштирок этишган.
Мазкур аҳоли пункти атрофида жойлашган фермер хўжаликларининг экин майдонларида шўр ювиш ишлари олиб борилгани сабабли ер ости зах сувларининг кўтарилиши кузатилган. Ушбу аҳоли пунктига яқин жойда коллектор жойлашган бўлиб, ишчи гуруҳ томонидан мазкур коллектор айни кунда ишлаб тургани аниқланди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб мазкур мурожаатни йўллаган фуқароларга уй атрофидаги ерларини ўз ҳисобидан кўмиб, томорқа сифатида фойдаланиш тавсия қилинди.
Амударё тумани ҳокимлигининг ахборот хизмати.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶