Амударё туманида жойлашган “Жумуртов понтон кўприги”даги ҳолат бўйича расмий маълумот
Ижтимоий тармоқларда “Пуллик кўприкдан одамлар норози” мавзусида хабар тарқатилди. Хабарда бир гуруҳ фуқаролар Амударё туманидаги Жумуртов понтон кўпригидан ўтиш пуллик эканлигидан норозилигини баён қилган.
Ушбу мурожаат бўйича шуни маълум қиламизки, Амударё туманида дарё устидан ўтувчи 2 та понтон кўприк мавжуд бўлиб, биринчиси давлат идораси бўлган “Амударё йўллардан фойдаланиш” УКга тегишли “Қипчоқ понтон кўприги” ҳисобланади. Ушбу кўприкни таъмирлаш-сақлаш харажатлари, ишчиларга бериладиган ойлик маошлари ва бошқа харажатлари давлат томонидан молиялаштирилиши сабабли бу кўприк орқали қатновлар бепул ҳисобланади.
Иккинчи кўприк – хусусий тадбиркорга тегишли бўлган “Жумуртов понтон кўприги”дир.
Мазкур кўприк Жумуртов шаҳарчаси ҳудудида фаолият юритувчи “Жумуртов понтон кўприги” масъулияти чекланган жамиятига қарашли бўлиб, кўприкни таъмирлаш-сақлаш харажатлари, ишчиларга бериладиган ойлик маошлари ва бошқа харажатлари тадбиркор томонидан молиялаштирилиши сабабли бу кўприк орқали қатновлар пуллик ҳисобланади.
Мазкур понтон кўприк тадбиркор томонидан 2001 йилда ўрнатилиб, ўз фаолиятини бошлаган. Мазкур кўприкда бугунги кунда 2 сменада 10 нафар ишчи-ходимлар ишлаб келмоқда. Умумий узунлиги 290 метрни, эни 12 метрни, юк кўтариш қобилияти 10 тоннани ташкил қилади.
Кўприкдан фойдаланган йўловчи ва автотранспорт воситаларидан МЧЖ раҳбарияти томонидан тасдиқланган тарифлар асосида хизмат ҳақи олинмоқда ҳамда тегишли тартибда чек берилиб, пуллари банкка кирим қилинмоқда.
Шунингдек, қонунда кўрсатилган тартибда алоҳида шахсларга имтиёзлар берилган бўлиб, фавқулодда вазиятларда хизмат кўрсатувчи автотранспорт воситаларидан хизмат ҳақи олинмайди.
Амударё тумани ҳокимлигининг ахборот хизмати.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶