ҲАР ҚАТРА СУВ ҲИСОБДА
Туманимизда қишлоқ хўжалиги экинларини суғоришда сув ресурсларидан тежамли ва оқилона фойдаланиш борасида туман Ирригация бўлими томонидан тизимли ишлар олиб борилмоқда.
2021 йил деҳқончилик мавсумида шўр ювиш даври учун ажратилган сув лимити сув истеъмолчиларига ўн кунликлар бўйича тақсимланиб, сув истеъмолчилари уюшмаси билан сувдан фойдаланиш бўйича шартномалар тўлиқ тузилди. Ирригация бўлими ва сув истеъмолчилари уюшмаси ўртасида сувдан фойдаланиш бўйича 328 та доимий ҳисоб-китоб журналлари ташкил этилди. Унга кўра, 2021 йилги шўр ювиш даври учун туман бўйича 157,5 млн. кубометр сув лимити белгиланган бўлиб, амалда 121,3 млн. кубометр сув истеъмолчиларга етказиб берилди ва 24142 гектар майдонда суғориш ишлари бажарилиб, сувдан фойдаланиш коэффициенти 0,91 фоизни ташкил қилмоқда.
Суғориш ишларини сифатли ташкил этиш ҳамда сувни тежаш мақсадида туманда суғориш штаби ташкил қилинди. Фермер хўжаликларига сув хўжалиги ташкилотларидан 310 нафар ходим, фермер хўжаликларидан эса 3050 нафар ишчи ва мутахассислар бириктирилди.
Шу кунгача туман бўйича 15904 гектар ер майдони шўр ювишга тўлиқ тайёрланиб, 12821 гектар майдонда бир марта шўр ювиш, 2902 гектар майдонда 2 марта шўр ювиш ишлари олиб борилди.
Деҳқончилик мавсумининг муваффақиятли ўтиши ирригация тармоқларининг созлигига, шу билан бирга суғориш ишларининг тўғри ташкил этилишига боғлиқ. Шу боис, туман Ирригация бўлими томонидан 70 км. узунликда хўжаликлараро каналларни тозалаш, гидротехник иншоотлар, сув ўлчаш постларини, ички суғориш тармоқларини, фермерларнинг сув олиш қулоқларини жиҳозлаш ишлари режалаштирилди.
Хўжаликлараро каналларни тозалаш ишларига 3 та экскаватор, 1 та бульдозер, ички хўжалик суғориш тармоқларини тозалаш ишларига 3 та экскаватор жалб қилинди.
Туманимизда 2021 йилда сувдан фойдаланиш самарадорлигини ошириш мақсадида 3600 гектар пахта майдонида, 50 гектар боғ, 20 гектар ток, 60 гектар сабзавот ва полиз етиштириладиган майдонларда томчилатиб суғориш, 30 гектар ғалла майдонида ёмғирлатиб суғориш, 40 гектар пахта майдонида пульсар суғориш тизимини жорий қилиш белгиланган. Шу кунгача туман бўйича 156 та фермер хўжаликлари ва битта кластер корхонаси билан пудрат ташкилотлари ўртасида 2818,9 гектар майдонда сув тежовчи технологияларни қуриш бўйича шартномалар тузилди.
44 та фермер хўжалигига 2784,4 гектар учун 19295 млн. сўм, 1 та кластер корхонасига 34 гектар учун 862 млн. сўм, жами 20157 млн. сўм кредит маблағлари ажратилди. Ҳозирги кунда сув тежовчи технологиялар жорий қилинадиган майдонларда ҳовуз қазиш ишлари олиб борилмоқда.
Ж.РАЖАБОВ,
туман Ирригация бўлими бошлиғи.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶