12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 22:35
Иқтисодиёт 👁 383

“МАҲАЛЛАДА КАМБАҒАЛ ОИЛАЛАР СОНИНИ КАМАЙТИРИШ” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДА ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ

“МАҲАЛЛАДА КАМБАҒАЛ ОИЛАЛАР СОНИНИ КАМАЙТИРИШ” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДА ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ

16 апрель куни Ўзбекистон Халқ демокатик партияси Марказий Кенгаши, Партиянинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси ва Қорақалпоғистон Республика Кенгаши билан ҳамкорликда “Маҳаллада камбағал оилалар сонини камайтириш” лойиҳаси доирасида амалий тадбир ўтказилди. Тафсилотлар дастлабки лавҳамизда.

Мамлакатимизда аҳоли муаммоларини ҳал этиш, янги иш ўринлари яратиш, камбағалликни қисқартиришда “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” жорий этилгани ижобий натижалар бермоқда. Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Халқ демокатик партияси фракцияси аъзолари жойларда аҳоли билан ишлашнинг “маҳаллабай”, “фуқаробай” тизими ҳамда “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” бўйича амалга оширилаётган ишларни бевосита ўрганмоқда.

Бу борада Амударё туманида ҳам тизимли ишлар йўлга қўйилган. Ушбу дафтарларга киритилган фуқароларнинг муаммоларини ўрганиш, уларга амалий ёрдам кўрсатишга Халқ демократик партияси депутатлари ҳам ҳисса қўшишмоқда. Уларнинг бевосита кўмаги билан “Темир дафтар” ва “Аёллар дафтари”га киритилган аёллар, “Ёшлар дафтари”да рўйхатда турган ёшлар  иш билан таъминланиб, муаммолари ҳал этилмоқда.

Амударё туманига Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Халқ демокатик партияси фракцияси аъзолари Дилбар Мамаджанова, Қизилгул Қосимова, Ўзбекистон Халқ демократик партияси Қорақалпоғистон Республика Кенгаши раиси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги Ўзбекистон Халқ демокатик партияси фракцияси раҳбари Халилла Ешимбетов ва бошқалар ташриф буюриб, аҳоли билан ишлашда “Маҳаллабай” ва “фуқаробай” шаклдаги ишларни ташкил қилиш бўйича мазкур партиядан сайланган барча даражадаги депутатларнинг амалий фаолияти билан танишиб чиқдилар.

Масъуллар туман ҳокими Султонбой Йўлдашев, Қорақалпоғистон Республикаси вазирлик ва идоралар, туман бўлимлари раҳбарлари, Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашидаги партия гуруҳи аъзолари, партия ходимлари ҳамроҳлигида дастлаб Дўрман овулига ташриф буюрдилар. Овулдаги “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшлар билан учрашиб, уларнинг истак ва мақсадлари билан танишдилар. Рўйхатдаги ишсиз ёшларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида ҳудудда 5 ярим гектар ер 24 нафар ёшга 24 сотихдан бўлиб берилган бўлиб, масъуллар ушбу ерлардан фойдаланиш ҳолатини ўрганиб чиқдилар. Экин майдонларида айни пайтда деҳқончилик билан шуғулланаётган ёшларнинг режалари билан қизиқиб, уларга зарур тавсия ва маслаҳатлар бердилар.

Шундан сўнг, масъуллар тумандаги 2-сонли касб-ҳунар мактабидаги “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларни касбга ўргатиш марказига ташриф буюриб, муассасада яратилган шароитлар билан танишдилар. Марказда касб ўрганаётган ёшлар, уларга таълим бераётган устозлар билан бўлиб ўтган суҳбат чоғида таълим соҳасида давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан тизимли ишлар йўлга қўйилаётгани, соҳадаги ислоҳотларнинг самарадорлиги кўп жиҳатдан ўқитувчи-педагогларга боғлиқлиги таъкидланди.

Тадбир доирасида уйма-уй юриб фуқароларга манзилли ёрдам кўрсатиш, уларнинг қийнаб келаётган муаммоларини ўрганиш мақсадида масъуллар аҳоли хонадонларига ташриф буюрдилар. “Аёллар дафтари”га киритилган, ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаролар – Бой овул маҳалласида яшовчи  Бозоргул Чинниева, Чордара маҳалласидаги Комила Аминбоеваларнинг ҳолидан хабар олиниб, уларга зарур ёрдамлар кўрсатилди. Шунингдек, ногиронлиги бўлган Бозоргул Чинниева ҳамда болаликдан ногирон Комила Аминбоевага махсус аравачалар топширилди. Уларга партия рамзи туширилган совғалар ҳам берилди.

Шунингдек, масъуллар Янгиобод маҳалласида яшовчи “Темир дафтар” ва “Аёллар дафтари”да рўйхатда турган кам таъминланган фуқаролар Аноргул Эшниязова, Салтанат Ўрозбаева, Феруза Раҳимовалар хонадонларига ҳам ташриф буюриб, хонадон эгалари билан мулоқот қилдилар.  Ушбу аёлларга партия совғаларини топширдилар.

Ташриф тумандаги Хотира майдонида давом эттирилди. Тадбир иштирокчилари Хотира майдонида Ватан озодлиги учун қурбон бўлган аждодлар хотирасига ҳурмат бажо келтирдилар.

Тадбир доирасида Тош ёп овулидаги давлат-хусусий шерикчилик шаклидаги “Зебо Қиличбой” мактабгача таълим ташкилотига ташриф буюрилиб, муассасада болажонлар учун яратилган замонавий шарт-шароитлар билан танишдилар. Шундан сўнг, туман Тиббиёт бирлашмасига қарашли кўп тармоқли поликлиникада тиббий муассасанинг моддий-техник базаси, касалликларни эрта аниқлаш, тўғри ташхислаш ва даволаш услублари билан танишилди. Беморларга сифатли тиббий хизмат кўрсатиш ҳамда муассаса ходимларига, айни пайтда амалга оширилаётган вакцинация жараёнлари, эмланиш учун келган фуқароларга яратилган шароитлар ўрганилди. 

Муассаса ходимлари билан бўлган суҳбатда аҳоли саломатлигини сақлаш, тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятига мутлақо янги механизмларни жорий этиш, тиббий профилактика ишлари самарадорлигини янада ошириш орқали жамоат саломатлигини таъминлаш борасидаги тизимли ишлар тўғрисида сўз юритилди.

Масъуллар томонидан камбағалликни қисқартириш бўйича туманда амалга оширилган ишлар ўрганилиб, маҳаллий депутатларга самарадорликни янада ошириш бўйича маслаҳат ва тавсиялар берилди. “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқаролар билан ўтказилган мулоқотларда кўтарилган масалаларни ҳал этиш бўйича ҳам тегишли вазифалар топширилди.

 Озода Худойберганова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026